Get Mystery Box with random crypto!

​​Қанча инсон эмланди, улар кимлар? 20 февраль ҳолатига кўра, | Fikrat

​​Қанча инсон эмланди, улар кимлар?

20 февраль ҳолатига кўра, коронавирусга қарши 200 269 332 киши эмланган. Бу кўрсаткич дунё аҳолисининг 2,6 фоизини ташкил этади.

Барча эмланганларнинг қарийб 65 фоизи АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.

АҚШда 60 млн (аҳолининг 18,5 фоизи), Хитойда 40,5 млн (3 фоизи), Буюк Британияда 7,5 млн (26,4 фоиз), Ҳиндистонда 10,7 млн киши (1 фоиз) киши эмланган.

Айни пайтда эмланган аҳолининг энг катта улуши Исроилда (80,3%), БААда (49,8%) ва Сейшел оролларида (56,8%) қайд этилган.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat