Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat

Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat F
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Kanal manzili: @fikrat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.29K
Kanalning ta’rifi

“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2021-02-18 19:34:36
Президентнинг Даштбоғ маҳалласидаги Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонига ташрифи.

https://t.me/fikrat
18.6K views16:34
Ochish/sharhlash
2021-02-18 19:24:42
Президент кутилмаганда сафар дастурида режалаштирилмаган манзил — Наманган шаҳридаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди.

Даштбоғ маҳалласидаги шароитларни кўздан кечирар экан, Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлди ва улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.

Айни пайтгача Фарғонадаги каби (негатив) ҳолатлар кузатилгани йўқ.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
17.0K viewsedited  16:24
Ochish/sharhlash
2021-02-18 18:42:17
Ўзбекистон Президенти илк бор журналистларнинг саволларига бевосита жавоб берди.

Президент журналистларнинг саволларига жавоб берар экан: "Оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимият эмас, аслида биринчи ҳокимият", "Журналистика биз учун адолатли ҳакамдир", деди.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
16.9K viewsedited  15:42
Ochish/sharhlash
2021-02-18 15:49:16 Марказий банк 15 та банкка нисбатан санкция эълон қилди

«Агробанк», «Халқ банки», «Микрокредитбанк», «Миллий банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ипотека-банк», «Ҳамкорбанк», «Қишлоқ қурилиш банк», «Асака банк», «Алоқабанк», «Туронбанк», «Трастбанк», «Ипак йўли банки», «Даврбанк» ва «Инфинбанк» каби банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган.

Ушбу банкларнинг айрим бўлимларида ходимлар асоссиз равишда пластик карталари орқали мижозлар тўловларини қабул қилишдан бош тортиб, терминаллардан фойдаланмаганликлари ва карталардаги маблағларни нақдлаштириб бермаганликлари бунга сабаб бўлган.

Марказий банк тижорат банкларини келгусида шу каби қоидабузарликларга йўл қўйган банк ходимларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан четлатишгача бўлган жазо чоралари қўлланилишини талаб этиши тўғрисида огоҳлантирган.

P.S. Cизда ҳам банк ёки пластик карта билан боғлиқ муаммо содир бўлганми?

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
19.4K views12:49
Ochish/sharhlash
2021-02-18 13:06:51Ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар "фош этилди"

Яъни ушбу бинолар қурилиш-монтаж ишларини бошлаши юзасидан ваколатли орган хабардор қилинмаган. Булар:

Олмазор туманида жойлашган "Humo Sarbon" МЧЖ томонидан;
Яккасарой туманида "Insoft Invest" МЧЖ томонидан;
Олмазор туманида жойлашган "Shayx AJ Invest" МЧЖ томонидан;
Яккасарой тумани, Бобур кўчасида "Zarafshon Building" МЧЖ томонидан;
Сергели туманида "Uchtepa Qalqon" МЧЖ корхонаси томонидан рухсатнома олмасдан қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Қурилиш вазирлиги хабарига кўра, бинолар хусусий инвесторлар ҳисобидан қурилаётган бўлиб, уларда экспертиза органларининг ижобий хулосаси берилган лойиҳа ҳужжатлари ҳам мавжуд эмас.

P.S. Ажабланарлиси шундаки, пойтахтнинг қоқ марказида мана шундай осмонўпар бинолар қурилиши якунланай дейилганда, Қурилиш вазирлигининг хабари йўқ бўлиб чиқиши, камига Матбуот хизматининг буни фахр билан эълон қилиши замонавий анекдотга ўхшайди. Ана энди бошланади, ана шу уйга пул тўлаб қўйганларнинг судма-суд саргардонлиги-ю, жавобсиз мурожаатлар... "Шу пайтгача кўзинг қаерда эди", деб сўрайдиган одам йўқ, афсуски...

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
18.1K views10:06
Ochish/sharhlash
2021-02-18 10:20:53
Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган

Вазирликлардан бирида ишловчи мансабдор шахс Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган вақтида тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун ҳоким қарорини чиқартириб берган. Бунинг эвазига ундан 35 минг доллар олган.

У олинган пулнинг бир қисмини қайтариб бераётганида қўлга олинди.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги ерларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган бошқа шахслар ҳам ушланди.

Улардан бири Паркент туманида 5 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган. Бошқа ҳолатда, пойтахтлик тўрт фуқаро Тошкент вилоятидаги 5 гектар ерни 300 минг долларга сотмоқчи бўлган.
Манба

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.8K views07:20
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:37:41
Бу фильм жуда қисқа: атиги 4 дақиқа. Айтишларича, фильм 30 дақиқада суратга олинган. Аммо... ундаги мазмун-маъно, инсон қалби ва руҳиятига таъсири бир олам.

Кўринг, қалб ғуборларидан покланиб олинг!

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
22.1K views05:37
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:04:52
1 млн. АҚШ долларига беш гектар ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланибди

Паркент туманида яшовчи фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн. АҚШ долларига сотмоқчи бўлибди.

Бунинг учун у аввал мазкур ер майдонини фермер хўжалиги ихтиёридан чиқариб, туман ҳокимияти захирасига қайтаришни, сўнгра эса ҳокимиятдаги танишлари орқали харидор фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни режалаштиради.

У сўралган пулдан 100 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланибди.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
18.1K views05:04
Ochish/sharhlash
2021-02-18 07:34:51
Ер силкиниши қайд этилди

Бугун тонгги соат 05:06 да Жиззах вилояти Фориш туманидаги Тузкан кўли яқинида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВнинг Республика сейсмик прогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 181 км узоқликда бўлиб, эпицентрдаги магнитуда 3,7 ни ташкил этди. Ўчоғнинг чуқурлиги 10 км.

Жиззахда (эпицентрдан 47 км масофада) силкиниш кучи 3 баллни, Самарқандда (89 км) 2 баллни ташкил этди.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.1K viewsedited  04:34
Ochish/sharhlash
2021-02-17 18:24:48Депутатлар сонини қисқартириш таклиф қилинди

Қирғизистонда Жоқорғу Кенеши (парламенти) мамлакатнинг янги Конституцияси лойиҳасини кўриб чиқишни бошлабди.

Конституциявий кенгаш аъзолари икки ойдан кўпроқ вақт давомида янги лойиҳани кўриб чиқишди ва уни Жоқорғу Кенешга юборишди. Янги конституция лойиҳасининг аввалгисидан асосий фарқи - мамлакатни президентлик бошқарув моделига ўтказиш таклифидир. Шунингдек, депутатлар сонини 120 тадан 90 тага қисқартириш таклиф қилинмоқда.

P.S.
Бизда ҳам ана шундай таклифларга эҳтиёжимиз бормикин, нима дедингиз фикрдош?

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
19.9K views15:24
Ochish/sharhlash