Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat

Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat F
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Kanal manzili: @fikrat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.29K
Kanalning ta’rifi

“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 09:39:58
Аҳволимиз...

Оҳангарон шаҳри марказида кеча тунда болалар майдончасини бузиб, ўрнига қурилиш қилишни бошлаб юборишган.

Аҳоли норозилик билдирганидан сўнг, ишни тўхтатишган. Ишни бугун тонгда яна давом эттиришмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, бошқа бино ва иншоотларнинг муҳофаза зонасида қурилиш қилиш таъқиқланади. Мазкур ҳолатда объектга ёндош уйнинг таянч қисмига зиён етказилиб, мустаҳкамлигига путур етказиб қурилиш олиб борилаяпти. Бундан ташқари, болалар майдончаси ҳам нокерак объект эмас...

«Ёшлар кундалиги» вилоят қурилиш ва архитектура соҳаси мутасаддиларидан ҳолатга изоҳ сўрайди.

P.S.
Сиз яшайдиган ҳудудда ҳам болалар майдончасини бузиб ташлашганми? Вилоят бўйлаб шундай ёқимсиз «анъана» шаклланган, деган гап юрибди. Эшитдик-да...

https://t.me/fikrat
805 views06:39
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:28:54
Айни пайтда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда.

Сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишга ўтилди.

https://t.me/fikrat
1.2K viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:11:00
Ўзбекистонда иш ҳақи Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб, 278,7 долларни (3 миллион 38 минг сўм) қайд этибди.

Ўзбекистон рейтингда 106 ўриндан 96-ўринни эгаллаган.

Ўртача ойлик 3 миллионга ҳам етмаслигини ҳисобга олсак, аҳволимиз ачинарли...

https://t.me/fikrat
1.7K views09:11
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:58:12 Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади. Умуман, савдо соҳасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларимизни қарийб 30 йилдан…
1.4K viewsedited  10:58
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:53:20 Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади.

Умуман, савдо соҳасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларимизни қарийб 30 йилдан бери қийнаб келадиган муаммо ҳам ечилади, яъни савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади (Жиноят кодексининг 189-моддаси).

Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги керак.

https://t.me/fikrat
1.2K views10:53
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:29:48
2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилади

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошида "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотларни топширди.

Президент соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Биринчи йўналишкорхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:

1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Шундан келиб чиқиб 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.

Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.

Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.

https://t.me/fikrat
2.6K views10:29
Ochish/sharhlash
2022-08-20 10:07:46
Ким Чен Ин коронавирусдан тузалди.

Шимолий Корея раҳбаринининг касалликдан фориғ бўлиши мамлакатда кенг нишонланди.

https://t.me/fikrat
1.2K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2022-08-18 14:49:33
Бухорода туман ҳокими 3 та мактаб директорларини Дубайга айланишга жўнатибди

Ғиждувон туманида энг фаол 3 та мактаб директорларига Дубайга бепул саёҳат ташкиллаштириб берилди.

Ёдингизда бўлса Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов "Эрталаб ва кечқурун пиёда юришни ташкил қилган маҳалла раислари ва ташкилот раҳбарларини Дубайга юбораман. Қанча пул кетса ҳам майли..." деб ваъда берганди.

Хўш, Анжанликлар ҳам Дубайга боришганмикин?

https://t.me/fikrat
1.6K views11:49
Ochish/sharhlash
2022-08-18 09:20:13
Бугун магнит бўронининг G4 даражага эга 6 баллик ўта фаол босқичи кузатилади. Ушбу табиат ҳодисаси инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд. Шу боис:

жисмоний фаоллик, жумладан зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ;

овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим;

шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади;

спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт;

юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул;

саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

https://t.me/fikrat
1.8K views06:20
Ochish/sharhlash
2022-08-17 12:41:37 Бўка тумани ҳокимлигида “Е-qaror” тизимида 159 та қарор ноқонуний қабул қилинган.

20 та ҳолатда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарори туман ҳокими иштирокисиз имзоланган. 5 та ҳолатда эса ҳокимлик юристлари депутатлар қарорини ўзгартириб қабул қилиб юборган.

https://t.me/fikrat
1.1K viewsedited  09:41
Ochish/sharhlash