Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat

Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat F
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Kanal manzili: @fikrat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.29K
Kanalning ta’rifi

“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 15

2021-02-01 16:15:45
Аждодларимизга муносибмизми?

Расмда буюк Ислом олими Хоразмий кашф қилган ва ҳозирги кунда бутун дунёда қўлланилаётган рақамларни кўриб турибсиз.

Бу рақамлар биз учун оддий нарсадек туюлса-да, уларнинг жуда қизиқ томони бор. Ҳар бир рақам ўзида мавжуд бўлган бурчаклар сонига кўра ном берилган.

Эҳ, боболаримиз...
Дунёнинг илмини бошқаришган. Бизга қанча мерослар қолдиришган...

Бизда эса “Бунёдкор” стадиони бор...
Уялишимиз керак, уялишимиз...

Зокиржон Ҳайдаров

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
18.4K viewsedited  13:15
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:22:59
Нукусда каналда муз устида қолиб кетган ит қутқарилди

Фуқаролардан бири ФВБга Каттагар канали марказида муз бўлагида ит оқиб кетаётганлиги ва уни қутқаришда ёрдам беришни илтимос қилган. Қутқарувчилар тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, канал ўртасидаги итни олиб чиққан.

P.S. Ит икки кун давомида канал ўртасида қолиб кетганлиги айтилмоқда.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
6.3K views12:22
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:10:19
2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланган

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов маълум қилди:

"2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан жами аниқланган камчиликлар, молиявий қонунбузарликлар 200 млрд сўмдан ошди.

2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этганмиз.

Тизимда камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани билан бир хил эмас. Ўғриликни камайтирамиз деб киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради".

P.S. Савол туғилади: ХТВ тизимида ҳар йили давлат органлари орасида энг кўп молиявий қонунбузарликлар аниқланади, бироқ бунга барҳам берилмайди?

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
17.8K views10:10
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:32:02 Жуда ғалати: журналистлар Европа Иттифоқининг Pfizer вакцинасини босим остида маъқуллаганини айтган ва Pfizer Европага вакцина етказиб беришни вақтинча қисқартиргани маълум қилинган кунда Ўзбекистонга Pfizer ва BioNTech компаниялари ишлаб чиқарган вакцинадан…
17.6K views08:32
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:15:22 Бугун1 февралдан нималар ўзгаради?

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва жарима миқдорлари 10 фоизга оширилади. Базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўмга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 747,3 минг сўмга кўтарилади.

Бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари ўртача 15-20 фоизга оширилади.

Тошкентда қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилади. Уларнинг ўрнига электрон ойлик йўл чипталари фаоллаштирилади.

Божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилиши мониторинг қилинади.

Судья фаолиятининг самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланади.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
17.6K views07:15
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:58:44 Президент пойтахт ҳокимига "шаҳар ичидаги қурилишлар" учун танбеҳ берди

Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг ўтган бир ҳафтадаги фаолияти ҳақида маълумот берувчи "Махсус ракурс" кўрсатувининг илк сонини эълон қилди.

Дастурда 25 январь куни бўлиб ўтган саноат ва логистика соҳасида умумий қиймати 8,6 триллион сўмга тенг инвестицион лойиҳаларнинг тақдимотига оид кадрлар намойиш этилган.

Давлат раҳбари Тошкент учун таклиф этилаётган саноат ва логистика лойиҳаларини маъқуллаган. Бироқ пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоҳида мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш ишларини танқид қилган.

"Мен Тошкентда 4—5 йил ишлаганман, оғайни. Бу ерга 120 миллиметрли кичкинагина канализация қўйганмиз (Президент труба диаметрини қўли билан кўрсатган — таҳр.)… Сен эса у ерда 9 қаватли уй қурибсан. Биз канализация насосини қуришимиз керакми ёки йўқ? Трубаларни кучайтиришимиз керакми? Мактабларчи? Боғчаларчи?", — дейди Шавкат Мирзиёев.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
17.8K viewsedited  05:58
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:26:17 ​​Шамолга қийин бўлди, энди у "суд қилинади".

Чунки кеча, 30 январь куни эсган кучли шамол Сирдарё вилояти Ховос туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмини учириб юборган.

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг маълум қилинишича, ушбу бинонинг том қисми ўтган 2019 йил ёзида профнастил билан капитал таъмирланган. Яъни ҳали бир "сезон" ҳам бўлгани йўқ.

Бундай вазиятда мутассадларни, пророб ва усталарни айблаб бўлармикан? Демак, бу сафар аниқ шамол айбдор бўлади, шикоятга ўрин йўқ.

P.S. Яхшиямки, содир бўлган ҳодиса натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиши ёки тан жароҳати олиши кузатилмаган. Акс ҳолда, шамолга жуда қийин бўларди.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
17.9K views04:26
Ochish/sharhlash
2021-01-31 14:05:50
Fikrat.uz фикрдошлар фикрига амал қилади.

Бугун сизларнинг таклифларингиз асосида Халқаро интернетсиз кун талабларига амал қиламиз ва пост жойлаштирмаймиз.

Қолаверса, бугун якшанба, Россияни инобатга олмаганда, деярли эътиборли янгиликнинг ўзи ҳам кутилаётгани йўқ.

Муҳими, сизларга раҳмат, бир кун "виртуал" ҳаётдан узилиб, "реал" ҳаётда яшаш ва шу орқали анчадан бери кўришмаган қариндошлардан хабар олиб, "жонли" мулоқот қилиш имкони бўлди.

Ҳурмат билан, Fikrat.uz админи Сухробжон Аввалбоев
19.4K viewsedited  11:05
Ochish/sharhlash
2021-01-31 07:42:05
Бугун "виртуал олам"да яшамаймизми?

Ҳа, бугун Халқаро интернетсиз кун! Ҳар йили жаҳон ҳамжамияти томонидан январь ойининг сўнгги якшанбаси Халқаро интернетсиз кун сифатида нишонланади.

Мақсад ҳеч бўлмаганда бир кун "виртуал" ҳаётдан узилиб, "реал" ҳаётда яшаш ва шу орқали инсонлар билан "жонли" мулоқот қилишдир.

P.S.
Азиз фикрдошлар, сизга мурожаат қилмоқчимиз:
бугун каналимизда пост жойлаштиришни тўхтатиб турайликми ёки "виртуал олам"да яшашда давом этамизми?

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
20.4K viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash
2021-01-30 18:02:17
Тайинловлар ва ... (2) Президент фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон…
21.5K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash