Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat

Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat F
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Kanal manzili: @fikrat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.29K
Kanalning ta’rifi

“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 16

2021-01-30 17:23:29
Ижтимоий тармоқлардаги энг оммабоп платформалар рейтинги аниқланди

Hootsuite тадқиқотларига кўра, 2021 йил январь ойида: Facebook биринчи ўринда;
Youtube иккинчи ўрин;
Whatsapp учинчи;
FB Messenger кейинги ўринда;
Instagram кучли бешликни якунлаган.

P.S. Сиз кўпроқ вақтингизни қайси ижтимоий тармоқда ўтказасиз? Ёхуд қайси ижтимоий тармоқ сизга маъқулроқ?

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
10.2K views14:23
Ochish/sharhlash
2021-01-30 16:49:42 “COVID-19”нинг “британча штамм”и Ўзбекистонда ҳам қайд этилди

Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 ёшли пойтахтлик Ш. (қиз бола) оила аъзолари билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Белгиланган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган.

Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

P.S. Мутахассислар коронавируснинг “британча штамм”ининг ҳавфли асоратидан, шунингдек, болаларга юқиши ҳақида хабардор этишган.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
21.5K viewsedited  13:49
Ochish/sharhlash
2021-01-30 13:32:45 Эртага, январнинг сўнгги кунида кучли шамол эсиши ва ёмғир ёғиши кутиляпти

Қуйидаги постнинг об-ҳавога бевоста алоқаси йўқ, аммо...

Махалла раисининг сочини олаётган сартарош сўрабди:
Нега маҳалла тизимида ишлар олдинга силжимаяпти?

Раис бироз ўйланиб, жавоб берибди:
— Тасаввур қилинг, соч олиш учун ишлатадиган ҳар бир ускунангизнинг қўлланилишини ёзма ҳисобот шаклида тушунтиришингиз керак. Дейлик, ҳар бир одамнинг сочини олиш бўйича кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик, 3 йиллик, 5 йиллик режалар ва истиқбол режалар тузишингиз керак. Сочни ювиш тартибини, шампунь ва бошқа соч учун косметик моддаларни изоҳлаб, ёзма ҳисобот тайёрлашингиз лозим.

Булардан ташқари Сизнинг мақомингизни белгилаш “Бош ювиш ва сочга эътибор” каби мавзуларда маъруза қилиш ҳамда “Соч олдиришда ахборот технологияларининг ўрни” мавзусидаги семинар ва конференциялардаги чиқишларингизга мижозларингизнинг фикр-мулоҳазалари, тақризлари асосида белгиланади. Юқоридан келган кўрсатмаларга кўра, ўткир тиғли қайчидан фойдаланиш таъқиқланади.

Ҳар ойда бир неча марта назоратга комиссия келади. Ҳар бир мижоз билан “аввалги ва кейинги ҳолат” ҳақида селфи қилиб, расм чиқариб, уни ҳисоботга қўшиб тикиб, комиссияга топширасиз ва бу ҳақиқат эканлигини оғзаки суҳбат орқали ўзингиз ёки салон раҳбари билан бирга исботлаб беришингиз керак.

Шунингдек, мунтазам равишда ҳар бир мижозингиз ва қўшниларингизнинг коммунал тўловларини вақтида тўлашаётганлиги, қарзи йўқлиги ҳақида маълумотномаларини тўплаб, топшириб боришингиз шарт.

Яна баъзида мижозларингизнинг уйига бориб, уларнинг сочлари яхши ўсаётганлигини, муаммолари йўқлигини, ҳеч қандай психологик ёрдам керакмаслигини сўрашингиз керак.
Яна ойда бир неча марта ихтиёрий равишда кўчаларни ободонлаштириш учун ишларни ташкил этишингиз лозим. Йилда бир марта обуна ва пахта йиғиш мавсумида фаол иштирок этишингиз керак.
Ундан кейин ишдан бўш вақтингизда...

— Тўхтанг, етар! Сочни қачон оламан!? — дебди.

P.S. Изоҳ сиздан...

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
21.9K views10:32
Ochish/sharhlash
2021-01-30 12:55:40
Бугун 30 январь Ўзбекистон Республикасининг
1-президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни
.

Охиратлари обод бўлсин

https://t.me/fikrat
20.5K viewsedited  09:55
Ochish/sharhlash
2021-01-30 12:18:43 Тайинловлар ва ... (2)

Президент фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. У Жиззах вилояти ҳокими сифатида ҳам ишлаган.

Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимига Муллажанов Абдумажид Файзуллаевич тайинланди.

2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. У Марказий банк раиси, марҳум Файзулла Муллажановнинг ўғли.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
20.7K views09:18
Ochish/sharhlash
2021-01-30 09:47:01 Тайинловлар ва ... (1)

Улуғбек Шухратович Ташходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтади.

2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Ҳидоятов ҳам бошқа лавозимга тайинланади.

Тошкент вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиши кутилмоқда. Йиғилишда ташкилий масала кўрилиши айтилмоқда. "Демак, бугундан вилоятнинг янги раҳбари вазифасини бажаришга киришади", деб ёзмоқда “Тошкент ҳақиқати” газетасининг телеграмдаги канали.

P.S. Президент Шавкат Мирзиёев 27 январ куни шу ҳафта битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилган эди.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
20.8K viewsedited  06:47
Ochish/sharhlash
2021-01-30 09:35:24 Президент Матбуот котиби пора билан ушланди

Қирғизистон Республикаси Президенти маъмуриятининг Ахборот сиёсати бўлими мудири, Президент матбуот хизмати раҳбари Нургази Анарқулов юқори давлат лавозимини эгаллашда пора талаб қилгани учун ҳибсга олинган.

“Ҳибсга олинган шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ва шахсий моддий бойиш мақсадини кўзлаган ҳолда, тайинлаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилиш учун давлат юқори лавозимларидан бирига ариза берувчидан жуда катта миқдордаги пулни талаб қилган”, дейилади хабарда.

Ушбу факт бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 326-моддаси (пора талаб қилиш) бўйича иш қўзғатилган.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat
20.3K views06:35
Ochish/sharhlash