Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat

Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat F
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Kanal manzili: @fikrat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.29K
Kanalning ta’rifi

“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2021-12-12 11:19:25
"Бизни бир ой ёки бир ҳафта олдин огоҳлантирса бўлар эди-ку" - Қўйлиқ бозоридаги сотувчилар норози

Маълум қилинишича, Қўйлиқ деҳқон бозори ва улгуржи савдо бозори бузилишидан норозилик билдириб йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг 5 нафари маъмурий қамоққа олинган.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
12.2K views08:19
Ochish/sharhlash
2021-12-12 09:47:59 Адлия вазирлиги қизлар ва аёлларни таъқиб ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунчиликни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқди.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, қонунчиликни кучайтириш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

1. Қонунчиликка „таъқиб этиш“ (stalking) тушунчасини киритиш ҳамда таъқиб остида қолган хотин-қизларга ҳам ҳимоя ордери бериш тизимини жорий этиш;

2. Иш ёки ўқишдаги жабрланувчи ва тазйиқ ўтказган шахс ўртасидаги ҳар қандай алоқаларни чеклаш;

3. Хотин-қизларнинг интим фото-видеоларини тарқатганлик учун алоҳида жавобгарликни белгилаш;

4. Шелтерлар сонини кўпайтириш. Бунда тадбиркорларга имтиёзлар бериш;

5. Аёлларга "гап отиш", нафсониятга тегиши мумкин бўлган гап-сўзларни айтишни тақиқлаш ва ушбу ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик чорасини белгилаш.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
12.1K views06:47
Ochish/sharhlash
2021-12-12 07:06:39
Гарри Поттернинг биринчи нашри кимошди савдосида 471 минг долларга сотилди

Бу нафақат Гарри Поттер франшизаси, балки ХХ асрда чоп этилган барча тижорат китоблари учун рекорд натижадир.

Китоб 1997 йилда Bloomsbury Publishing томонидан нашр этилган. Тираж атиги 500 нусха бўлиб, уларнинг аксарияти кутубхона ва мактабларга жўнатилган. Коллекционерлар учун энг қимматлилари кутубхона муҳри бўлмаган нашрлардир.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
11.9K views04:06
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:30:40
"Пул бор! Берсанг, "Ўғирлайман", - дейди. Тартиб йўқ, тизим йўқ" - Шавкат Мирзиёев

Айни дамда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев тайинланганига бир ҳафта бўлган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳам учрашиб, уларнинг бир ҳафталик таасуротлари билан қизиқди ва уларга:

"Бир кун эртадан кечгача маҳаллада юриб, аҳволни ўрганиб, уларга ёрдам берингларчи... Тасаввур қилинглар, бир йилдан кейин аҳвол қандай ўзгаради? Икки йилдан кейин-чи? 1-2 йилдан кейин ўзларингиз ҳам менга тайёр яхши кадр бўлиб келасиз. Маҳаллаларда 3-7 минг одамни оёққа турғизган одам мен учун яхши эмас, буюк одам! " - деди.

Суҳбат чоғида президент бир пайтлар маҳаллаларда калий, калций сингари турли дори воситалари бепул тарқатилгани, бугунга келиб эса тизимда муаммолар юзага келгани ҳақида ҳам: "Пул бор! Берсанг, "Ўғирлайман", - дейди. Тартиб йўқ, тизим йўқ. Қани миллатпарварлик? Нега юракдан "Колумбда бор аламим маним, Ўзбекистон - Ватаним маним!" дея олмаймиз?" - деди.

Ташриф давом этмоқда...
12.2K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:17:16
Президентимиз янги Геология фанлари универститетининг профессор ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди, уларнинг таклифлари билан қизиқди.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
12.1K views10:17
Ochish/sharhlash
2021-12-11 10:59:30
Бугун тонгда Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо-Улуғбек туманидаги IT-паркка ташриф буюрди

Давлатимиз раҳбари бу ердаги қурилиш ишларининг бориши билан танишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Шу ернинг ўзида маҳаллаларга янги тайинланган туман ҳокими ёрдамчилари билан суҳбат бўлди.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
12.2K views07:59
Ochish/sharhlash
2021-12-11 09:30:41
AҚШнинг Аризона штатида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси қўлга олинди

Ўзбекистонликлар Мексикадан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтаётган вақтда Америка хавфсизлик кучлари томонидан ушланган. Улар Туркиядан Мексикага ва бу давлатдан АҚШга бориш мақсадида бўлган.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
12.1K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-12-10 20:01:20
Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчилари янги иш кийимида фаолиятини бошлайди.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
10.0K views17:01
Ochish/sharhlash
2021-12-10 18:45:22 Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид президент фармони қабул қилинди

Унга кўра, 2021 йил 10 декабрдан бошлаб:

ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинмоқда;

эҳтиёжманд шахсларга дастлабки бадал учун субсидия қатъий белгиланган 32 млн сўм миқдорида тўланиши белгиланмоқда;

эҳтиёжманд шахсларга фоиз тўловлари учун субсидиялар барча ҳудудлар учун бир хил – 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;

субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи кредитнинг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қарз олувчи қийматнинг қолган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди;

фуқароларга ипотека кредитини олишда кафил сифатида яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, уй-жой қуриш харажатларини мақбуллаштириш ва нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:

электрон аукцион ғолибларига ер участкаси қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган қисмини 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда;

2024 йил 1 январга қадар янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилиши назарда тутилмоқда;

2023 йил 1 январга қадар:
цемент ва энерготежамкор базальт қопламалари импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланмоқда;
уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинмоқда;

2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этилади.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
9.8K views15:45
Ochish/sharhlash
2021-12-10 16:45:33 Россияда Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан Навоийхонлик кечаси ўтказилмоқда

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Навоийхонлик кечаси ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров, Давлат Эрмитажи директори Михаил Пиотровский, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова, навоийшунос Султонмурод Олим каби таниқли олимлар, шоирлар, навоийшунослар иштирок этмоқда.

Батафсил
11.5K views13:45
Ochish/sharhlash