Get Mystery Box with random crypto!

​ “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутаха | Fikrat

“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида олис ва чекка ҳудуд деганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади.

Шу сабаб аввало, сиз фаолият юритаётган умумтаълим мактаби мазкур қарор билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасасалари рўйхатидан ўрин олганлигини аниқлаб олинг.
Қарорда белгиланганидек, олий маълумотли мутахассис ҳар ойлик пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарига ариза беради.

Бунда, уй-жой ижараси учун ҳақиқатда тўланаётган тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлган тақдирда, ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори ҳақиқатда тўланаётган тўлов миқдорига мувофиқ камайтирилади, қолган барча ҳолатларда ҳар ойлик пул компенсацияси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўланади. Ҳар ойлик пул компенсацияси унинг миқдорини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ҳамда ушбу ташкилот бухгалтерияси томонидан иш ҳақи билан биргаликда тўланади.

Шунингдек, мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat