Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилда жаҳон ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди 2022 | Файзбоғ (ТемурМалик)

2022 йилда жаҳон ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди

2022 йилда жаҳон ҳарбий харажатлари рекорд даража — 2,24 триллион долларга етди. Бу жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 2,2 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Стокголм тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида айтилади.

Қайд этилишича, 2022 йилда Европа давлатларининг ҳам мудофаа бюджети жами 13 фоизга ошди, бу совуқ уруш бошланганидан бери кузатилган энг юқори ўсишдир.

Бу кўрсаткичга Россияда (9,2 фоизга) ва Украинада (640 фоизга — мутлақ рекорд) ҳарбий харажатларнинг ўсиши катта даражада таъсир кўрсатди. Бироқ бошқа Европа давлатлари ҳам уруш фонида мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширган. Мисол учун, Финляндия бу мақсадлар учун бир йил олдингига нисбатан 36%, Литва — 27%, Швеция —12%, Полша — 11% кўпроқ маблағ сарфлади.

@fayzboguz