Get Mystery Box with random crypto!

Украина расмийси Марказий Осиё давлатларига мурожаат қилди Иж | Файзбоғ (ТемурМалик)

Украина расмийси Марказий Осиё давлатларига мурожаат қилди

Ижтимоий тармоқларда Украина Президенти идораси раҳбари Андрей Ермак муаллифлигидаги мақола эълон қилинди. Унда Марказий Осиё давлатлари Россиянинг ҳукмронлик амбицияларидан огоҳлантирилган.

«Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги фақат Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнатилган тартиб-қоидаларга асосланган дунё тартибини бузиш эмас. Босқинчилик халқаро муносабатларни XIX асрга, Вена тизими даврига қайтаришга қаратилган яна бир қадам бўлди.  Ўшанда Россия "Европа концерти"нинг етакчи дирижёри бўлиш учун босиб олиш йўлидан фойдаланган, шунингдек, Марказий Осиёдаги "буюк ўйин"ни муваффақиятли ўйнаган», — дея сўз бошлайди Ермак.‌‌

Мақолада 1969 йилда суратга олинган "Чўлнинг оппоқ қуёши" совет филми мисолида Марказий Осиё минтақаси Украина каби Москванинг империя амбицияларидан азият чекканлиги боис "нейтрал" қола олмаслиги ёки Россия Федерациясини қўллаб-қувватлай олмаслиги қайд этилади.

Шунингдек, Ермак Россиянинг ўзи муаммо яратиб, кейин эса ўта қиммат ечим таклиф этишини ёзган ҳолда Украина ва Ўзбекистон учраган газ шантажини мисол қилиб келтиради, шунингдек, Қозоғистонда ҳам сиёсий босимлар кузатилишини ҳам таъкидлайди. Унинг фикрича, Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги умумийлик ўйланганидан кўра анча кўпроқ.

Андрей Ермак халқаро хавфсизлик тизимининг таназзулга учраши Осиёда ҳам келаётганини, минтақа давлатларини хавфсизлик фақат олий геосиёсий лига аъзолари учун эмас, балки ҳамма учунлигини таъкидлаб, минтақани Украина билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга чақирди.

@fayzboguz