Get Mystery Box with random crypto!

Элтуз портали: Хоразмдаги 6-интернатда ёзги таъмир 'бошоғриғи' | ELTUZ

Элтуз портали: Хоразмдаги 6-интернатда ёзги таъмир "бошоғриғи"

Ассалому алейкум Туз оға!

Бу хабарни Хоразм вилояти 6-интернатдан ёзмоқдаман. Мен шу интернатда ўқитувчисиман.

Интернат директори ходимларни иш вақтида меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришга мажбурламоқда. Бу нарсалар МЖТКнинг 51-моддасини бузилиши ҳисобланади.

Интернат директори Ҳамид Жуманиязовнинг коррупцион схемаси интернат бўйлаб кенг қулоч ёзган.

Ўқитувчи ишчи ходимлар ўз ишидан ажралмаслик учун ҳеч нарса дейиша олмайди. Бу мажбурий меҳнат эканини яхши биламиз. Лекин ҳеч ким гапира олмайди. У кишини вазирликда ҳимоячилари бор экан. Ҳеч кимни гапини бир тийинга олмайди. Шаҳар ҳокимлиги, халқ таълими қаерга қараяпти?

Интернатни ўтган 10 йил ичида биттаям холис комиссия келиб текширмаган. Бу албатта Х. Жнинг тепадагиларни оғзини мойлаши сабабли бўлса керак деб ўйлаймиз.

Директор ва унинг ўнг қўллари фақат соққа қилиш билан банд. Ишга кириш, ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш доллар мактабда.

Илтимос, шу директорни қаттиқ назоратга олиб чора кўринглар.

Ҳар йили ўқувчилар ёзги таътилга кузатилиши билан мактаб-интернатда ремонт деган "бошоғрик" бошланади. Х.Ж таъмир учун ҳар бир ўкитувчидан пул йиғиб олади.

Арзон сифатсиз краска олиб келиб, хоналарга ишлатади. Касаба уюшмадан юборилган ҳамма совғаларни биринчи бўлиб ўзига олиб, ўзидан орттирган совғаларни 3-4 ўқитувчиларга бериб қўяди.