Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 23

2022-06-09 21:22:46
"Бу урушга сабаб Украина ҳам, Қрим ҳам, нефт ва газ ҳам, НАТО ҳам эмас. Бу уруш оқ миллатнинг келажаги учун. Биз оқ миллатмиз, АҚШ эмас. Улар қул, уларнинг қони тоза эмас. Биз тоза қонлилар учун, оқ рус миллати учун уришамиз. Фақат оқ рус миллатигина буюк рус империясини қура олади".

Вагнер компаниясидан ёлланган ўрис фашистларининг суҳбатидан.
7.5K views18:22
Ochish/sharhlash
2022-06-09 20:22:04 Ашлачи ва ҳайбаракаллачиларга дакки

Бу гапимни Жаҳонгирга алоқаси йўқ. Отажонов - жўмард ватандош. Аммо мен билган аксар қўшиқчилар зеҳнияти тиланчилик ва таъмагирликдан таркиб топган. Тўйларда пул олиб ўрганиб қолишган. Бировнинг қўлига қараб туришади. Бой оталарни мақтаб ашла айтишади. Чўнтагидан чиқариб бир тийин тўлагиси келмайди.
Бир ҳурматли халқ артисти Урганчда мен ишлаган хусусий ТВда реклама берадиган бўлди. У самимий бир шаклда: "Чўнтагимдан пул бера олмайман. Принципларимга зид. Кирган нарса чиқмайди", дея бошқа вариант таклиф қилди. "Ҳазораспдаги бир тўйдан тушган пулни пилесосчилар сизга беради. Мен фақат договорни олсам бўлди," деди. ТВ бухгалтери ўша куни кеч соат 12 гача тўйда ўтириб, реклама пулини олиб келиб, кирим қилганди.
Муддаога ўтсам. Санжай деган Чеченистон халқ артисти шоир Усмон Азимни шеърини сўрамасдан қўшиқ қилгани учун шоирга товон тўлаш бўйича суд қарори бор. Қарор ижро қилиниши керак. Санжай шу пулни танга билан тўлайман¸ кимнинг уйида ортиқча тангаси бўлса, менга обкеберсин, дея мухлисларига юклама қилди. Бу билан у гўë халқ шоирини пастга урмоқчи. Айни пайтда жарима пулини мухлислардан ундирмоқчи. "Қўшиқчи - ҳақ. Шоир - ҳақсиз", дейилгани қулоғимга чалинди. Биринчидан, шоир Усмон Азим - мустақилликдан олдин эрк ҳақида куйлаган¸ миллат етиштирган улуғ шоир. Санжай эса Чеченистон президентига лаганбардор қўшиқ айтиб кремлпараст ўлка халқ артисти бўлган ва сирли тарзда у ердан думи тугилган.
Санжайнинг жамият иконастасида тутган ўрни халқ шоири Усмон Азимовдан анча тубанда. Ўрни йўқ десаям бўлади. Иккинчидан, шеър - шоирнинг интелектуал мулки. Худди расм рассомники¸ ҳайкал¸ ҳайкалтарошники¸ мусиқа бастакорники бўлгани каби. Изнсиз¸ ўғирлаб қўшиқ қилиш қаердан қарасангиз ҳам, нотўғри.
Шу боис ҳар ким ҳаддини билгани яхши. Миллатнинг сўнг 100 йиллик тарихидаги энг яхши ижодий гуруҳ аъзоларини санашим учун қўлимдаги бармоқларим етади. Бу гуруҳ ичида Усмон Азим бор. Усмон Азим дахлдор бўлган гуруҳ ижодининг етуклигини давр ҳам даврон ҳам тан олган.
Айни пайтда юзминглаб қўшиқ айтувчилар суруви бор Ўзбекистонда. Уларнинг санъатга алоқадорлигини ҳали на давр¸ на даврон ва на эстетика тасдиқлагани йўқ.
Соқол қўйган одам дарров тақволи бўлмагани каби зўр ижрочи ҳам бўлиб қолмайди.
Бу гапларим халқ ëзувчиси Усмон Азимни камситимоқчи бўлган ашлачи Санжай ва унинг ҳайбаракаллачиларга даккидир. (Рассом Туз)
8.6K views17:22
Ochish/sharhlash
2022-06-09 19:36:26
Тошкентда шакарга турна қатор навбатлар
9.1K views16:36
Ochish/sharhlash
2022-06-09 18:07:57 Тошкентни пўртиллатмоқчи бўлган "биродар"лар қамоққа олингани ҳақидаги хабар тагига "театр" деб ëзишди. Бундан олти-етти йилча олдин Сурияга секс жиҳодга кетаëтган ўзбек аëллари ҳақида пост қўйганимда "Фейк¸ бу! Ўзбекистонда экстремизм йўқ," деб, таъна қилишганди. Кейин беш самолёт тўлиб ували-жували бўлган жоҳидалар Суриядан келганида мен айтган маълумот тўғрилиги аëн бўлди. Ўзбекистонда бугун тобора илдиз отаëтган диний эктремизм ва тафриқчилик ҳақидаги гаплар бугун кимларгадир ишонарсиз бўлиб туюлаëтгандир. Касални яширсанг, иситма ошкор қилади. Ўзбекистонда диннинг давлатдан ажралиши ва кучли назорат остида бўлиши мамлакат барқарорлиги омилидир. Яқин Шарқдаги каби ҳар куни бир мужоҳид ўзини портиллатиб, 20 одам ўлимига сабаб бўладиган беқарор ўлкага айланмаслик учун ҳам диний ҳассосият назоратда тутилиши лозим. Ўзбекистон демократик ва дунëвий давлат. Мамлакатда ўнлаб диний конфессия мансублари истиқомат қилади. Ҳеч бир мафкура ëки ғоя мамлакатда устивор бўлмаслиги конституция билан белгиланган.
10.1K views15:07
Ochish/sharhlash
2022-06-09 17:13:07 Элтуз портали: Экологлар ипакчилик ва пиллачилик ҳамда яйловчиликни ривожлантириш уюшмаси босими остида қолмоқда

Ассалому алайкум хайрли кеч Туз оға!

Мен Ўзбекистон республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимиман.

Ўзбекистонда кўпгина соҳаларда қонун бузилишлари йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон республикаси бош прокурори Н. Юлдошев қаёққа қарияптилар ҳайронмиз.

Бизнинг ташкилотга жорий йилнинг 1- май санасидан бошлаб ипакчилик ва пиллачиик қўмитаси ва яйловчиликни ривожлантириш уюшмаси томонидан босим бўлиб келмоқда.

Бу босимни боиси республика миқиёсида яъни Қашқадарё Сурхандарё вилоятларидаги табиий "тожик каврак" ўсимлигини йиғиш бўйича махсус рухсатнома беришликни сўрашмоқда.

Махсус рухсатномани бериш тартиби олдин табиий кавракзорларни аниқлаш учун, Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарорига асосан Фанлар академияси илмий текшириш ботаника институти хулосасига асосан ажратишимиз қонунда белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари Ипакчилик ва пиллачиик қўмитаси ва яйловчиликни ривожлантириш уюшмаси раҳбари ва ходимларини босими остида биз гўёки маданий кавракзорлар яратган ҳамда маъмурий ва иқтисодий суд тартибида ерга эгалик ҳуқуқлари ўзида бўлган ва маданий плантация мақомига иқтисодий тарафидан эга бўлган бир қанча корхоналарга суд қарорлари мавжуд.

Ахир суд қарорига қарши чиқиш бу жиноят эканлиги барчамизга маълум.

Шунга қарамасдан ипакчилик ва пиллачиик ҳамда яйловчиликни ривожлантириш уюшмалари табий ковракзорларни маҳсулотини йиғиш бўйича рухсатнома чиқаришимизни босим остида талаб қилмоқда.

Бундай жиноятга 2021 йилда қўл уриб, катта хатоликка йўл қўйганмиз ва Қашқадарё вилоятининг Маъмурий ишлари бўйича суди раиси 2021 йилдаги "тожик каврак" учун берган ноқонуний рухсатномамизни ғайри қонуний деб топиб, бизни ёмон аҳволга қўйган.

Биз яна ўтган йилги ёмон ҳолатга тушиш ниятимиз йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Йўлдошов ва барча қонун ҳимоячилари қаерга қараяпти? Бизни ушбу ипакчилик ва пиллачилик ҳамда яйловчиликни ривожлантириш уюшмаси ходимлари босимидан халос қилишсин.
10.2K views14:13
Ochish/sharhlash
2022-06-09 14:41:19 Элтуз портали: Светга ташна Андижон маркази Андижон шаҳрини Бобур шоҳ кўчасида икки кундан бери, айнан савдо қиладиган вақтда, соат 10-00 да светни ўчириб, кечга яқин ёқишмоқда.

Бунақада қандай қилиб иш қиламиз? Ҳамма дӯкон, офислар шу ерда бӯлса.

Андижон шаҳарда шу бӯлса, қолган чекка қишлоқ ҳудудларда нима аҳвол экан?
10.7K views11:41
Ochish/sharhlash
2022-06-09 14:21:44 Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз. Мен Бухоро тиббиёт институти талабасиман. Сизни Германиядан безовта қилаяпман. Мен ва институтнинг бир неча талабалари фақат талабалар учун мӯлжалланган ferienjob дастури билан уч ой муддатга Германияга келдик. Институт қонунан қолган ӯқишни ва амалиётни хорижга чиқиш муддатидан олдинга ёки хориждан келиш муддатидан кейинга суриши керак. Лекин, келиш олдидан олийгоҳ маъмуриятидан рухсат сӯраганимизда советча баҳоналарни рӯкаш қилиб рад етдилар. Токи ҳужжатларни таййорлаб виза олганча қарийб $2000 пул сарфладик. Рухсат ололмасакда Германияга келдик. Энди келган талабаларни 'очисление' қиламиз деяпти. Нима, Бухоро тиббиёт институти талабаларининг талабалар учун яратилган имкониятдан фойдаланишга ҳақи йӯқми? Нима бӯлибди бошқа олийгоҳ талабалари сингари дунёни кӯрса? Жамиятгаҳам жаҳонни кӯрган, дунёқараши кенг шифокорнинг фойдаси кӯпроқ тегади менимча. Олти йил талабани бир жойда тухум бостиргандан нима наф.

Элтуз оға, шуни каналингизда эълон қилсангиз, илтимос. Балки, олийгоҳ маъмуриятидаги инсонлар фикрини ӯзгартириб бизга ӯхшаган талабаларни қӯллаб-қувватлар.
11.1K views11:21
Ochish/sharhlash
2022-06-09 13:42:53
Ажабо, бу қандай шакар бўлса? Бу видео тарқалгач масъул идоралар текширув ўтказишармикин?
15.3K views10:42
Ochish/sharhlash
2022-06-09 13:31:33 Элтуз портали: Ўз тилидан ор қиладиган ўзбек манқуртлари

Вилоятдан Тошкентга келган инсонлар, айниқса менга ўхшаган талабалар яхши билади.

Тошкентда ўзбек тилини билмайдиган, фақат ўрис тилида гапирадиган одамлар кўп. Инстаграмда кўп гувоҳ бўламан: ёшлар учун ўзбек тилида ёзиш ва гапириш уят, "қишлоқилик" ва "хариплик" (қўполлик учун узр).

Ҳатто ўрис тилини билмайдиганлар ҳам профилига хато билан бўлса ҳам ўрисча ёзади.

Ё Алҳазар, қаерга қараб кетяпмиз?!

Инсон пластик операция орқали юзини ўзгартириши мумкин, рангини ўзгартириши мумкин, ҳатто жинсини ўзгартириши мумкин, лекин миллатини ўзгартира олмайди!

Сен ўзбек бўлиб туғилдинг, ўзбек бўлиб ўласан. Буни фақат ўрис тилида гапириш, ўрислар билан юриш, Путинга сажда қилиш орқали ўзгартиролмайсан.

Бутун дунё Россиянинг ифлосликларини қоралаётган, рус халқининг манқурт зомбига айланганини эътироф этаётган бир пайтда, бизнинг ўрисча гапирадиган "крутой", аслида "тупой" ўзбекофоб ўзбекларимиз ўрисча гапиришни "авторитет" дея қанчалик оми эканлигини кўрсатишяпти.

Мен руслар манқурт зомби десам, кўпчилик эътироз билдириши мумкин.

Лекин буни ўзингиз текширишингиз мумкин.

Интернетда исталган русча форумга киринг, ёки пропагандист Симоняннинг телеграм каналидаги комментарияларга қаранг, YouTube- даги Россияда кўчада оддий одамлардан олинган интервюларни кўринг, ўз кўзингиз билан русларнинг қанчалик адашган миллатлигига гувоҳ бўласиз.

Уларнинг кўпчилиги урушни нафақат қўллайди, балки уни янада кенгайтиришни, Полша, Чехия ва бутун Болтиқбўйини босиб олиш ва халқларини қириб ташлаш кераклигини айтади.

38-йилги немис фашистлари худди ҳозирги руслардек фикрлаган.

Биз мана шу адашган миллатга тақлид қиляпмизми? Бутун дунё юз ўгирган, фашистик ғоялар билан заҳарланган одамлар биз учун намунами?

Норвегия, Швеция, Финландия аҳолиси дунёда энг кўп инглиз тилини биладиган давлатлар ҳисобланади.

Ушбу давлат фуқароларининг 80 фоизидан ортиғи инглиз тилини мукаммал билади. Лекин шулар ҳам бир-бири билан она тилида гаплашар экан! Тасаввур қиляпсизми, 80 фоиздан кўпи инглиз тилини биладиган халқ ўзаро она тилида суҳбатлашади.

Энди савол: ўзбекларнинг 80 фоизи рус тилини биладими? Йўқ. Лекин русчани биладиганлар ўзаро рус тилида гаплашади, ўзбекча гапирадиганларни менсимайди.

Бу таназзулга учраган жамиятларга хос ўзига хослик – жамиятда аҳоли ўртасидаги бўлинишни билдиради.

Соғлом, онгли жамиятларда ўша давлат тилига ҳурматсизлик қилган одам яккаланиб қолади.

Масалан, Германияда немис тилида гапирмайдиган чет элликларни ёқтиришмас экан. Немисларни эмас, чет элликларни! Улардан немис тилида гапиришни талаб қилишар экан. Бир миллатга хос ор, шараф туйғулари бўлса шундай бўлади!

Бундан ташқари, аксарият давлатларда ўша давлатнинг тилини билмаган одамга фуқаролик берилмайди.

Мен "ўзбек тили – давлат тили, шунинг учун ҳамма билиши шарт" деб, тилни сиёсийлаштиришдан йироқман. Ўзбек тили - бу миллат тили.

Қалбида ғурур, шараф туйғулари мавжуд ҳар бир ватандош ўзбек тилини билиши шарт. Ер юзида ҳали ўзбек деган миллат мавжуд экан, ўзбек тили ҳам йўқолмаслиги керак.

Қолаверса, миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс ўзбек тилини билиши ва ҳурмат қилиши шарт.

Мен келажакда ўзбеклар, хусусан ўзбек ёшлари ўзбек тилида гапиришини, иккинчи тил сифатида эса инглиз тилида гапиришини хоҳлаган бўлардим.
10.1K views10:31
Ochish/sharhlash
2022-06-09 13:16:24 Тошкентда Хитой фуқаросининг уйидан 265 минг АҚШ долларини ўғирлаган олти кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди – ИИВ Тергов департаменти.
9.8K views10:16
Ochish/sharhlash