Get Mystery Box with random crypto!

Элтуз портали: Пора билан қўлга тушган домла бир йил ўтмай иши | ELTUZ

Элтуз портали: Пора билан қўлга тушган домла бир йил ўтмай ишига қайтди

Бухоро муҳандислик-технология институтининг меҳнат жамоаси номидан Сизга мурожаат қилмоқдамиз, бугун институтда педагогик фаолият юритиш гўёки даромад топиш манбаси.

Ректор эса ушбу ишни қонунийлаштириш воситаси ва усулларини амалга киритиш бўйича Республикада мастер класс ўтказишга лаёқатли инсон.

Декан ўринбосари сифатида талабадан 500 АҚШ доллари олган ҳамда суд ҳукми асосида айбдор деб топилган Қаҳрамон Раҳмонов институтга ишга қайтди.

Бир йил муқаддам у Департамент ва ДХХ амалиёти пайтида пора олаётиб ушланган эди.

Энг қизиғи, Қаҳрамон Раҳмонов айнан ўша ректор Н.Баракаев томонидан ишга қабул қилинди, демак, соққа қилиш ва раҳбариятга қарашиш керак, кўп билан бир йилдан бемалол ишга қайтиш мумкин.

Талабага ўқи десанг, Қаҳрамон акага айтсам есть бўлади деса, Қаҳрамон эса нима ўзгарди, 10 ой отпускда юрдимда деса, ўқитувчини қадри-ю, ишга бўлган меҳри қоладими?

Коррупциянер ишда бўлса, жиноят қилиб яна ишга қайтса унинг издошлари кўпаймайдими ?