Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 11

2022-06-18 07:50:40 Эрдўғон Анқарага нисбатан сиёсат ўзгармагунча Юнонистон раҳбарияти билан мулоқот қилмаслигини айтди.
10.9K viewsedited  04:50
Ochish/sharhlash
2022-06-18 07:50:06 Лукашенко Украинадан ғалла экспорт қилиш муаммоси сунъий равишда яратилганини айтди.
10.9K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-06-18 07:49:37
Зеленский Жонсон билан Украинанинг хавфсизлик кафолатлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш ва иқтисодий ёрдам масалаларини муҳокама қилди.
10.8K views04:49
Ochish/sharhlash
2022-06-18 07:48:58
Британия 4 ой ичида 10 минг украиналик аскарни тайёрлашни режалаштирмоқда.
10.9K views04:48
Ochish/sharhlash
2022-06-18 07:45:55
"Z" белгиси туширилган кепкаларни юртимиз бозорларидан харид қилишингиз мумкин.
11.3K views04:45
Ochish/sharhlash
2022-06-18 00:12:41 ЎРИС ҲАРБИЙЛАРИ ОРАСИДА ҲУКМ СУРАЁТГАН МАЪНАВИЙ-РУҲИЙ АҲВОЛ

Сир эмаски, президенти алмашмайдиган Россия аҳолисининг аксарият қисми деярли қашшоқлашиб кетган бўлиб, базўр кун кечиради. Аксарият ўрисларнинг ҳаробага айланиб қолган турар жойини таъмирлашга, уйига ҳатто оддий маиший техника ва бошқа турдаги рўзғор буюмларини харид қилишга қурби етмайди. Топганини егулик ва арзонроқ ичкиликка етказа олади, холос.

Украинага бостириб кирган ўрис ҳарбийларининг кафандузликка қўл ураётгани, маҳаллий аҳолининг уйларида бор нарсани кўтариб кетишаётгани, асир олинган ўрис аскарларининг Украина қишлоқларидаги турмуш тарзи, аҳолининг фаровон ҳаётини кўриб, чексиз ҳайратга тушаётганининг сабаби ҳам айнан шундан.

Шунинг учун ҳам кўплаб ўрислар Россиянинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти томонидан ваъда қилинаётган катта ойлик ҳисобига ўз турмуш тарзини ўнглаб олишга умид боғлаб, армия сафидаги ҳарбий хизматга, хусусан, Украинага қарши олиб борилаётган урушда кўнгилли равишда иштирок этишга ёзилишмоқда.

Бироқ, Украина заминига бостириб кириб, ўз армиясининг ўта аянчли аҳволини, Путин алайҳиллаъна томонидан қуролли кучлар олдига қўйилган оператив-стратегик вазифалар ижроси реал эмаслигини, ҳарбий бўлинмаси бирор-бир топшириқни бажаришга қодир эмаслигини, кунига кўз ўнгида юзлаб қуролдош дўстлари ҳаром ўлиб кетаётганини, қўмондонлигининг эса ғалаба қозонишга умиди йўқлигини, шахсий таркибнинг жанговар руҳи аллақачон синиб бўлганини кўргач, армия сафига кўнгилли равишда ёзилган ўрислар қаттиқ адашишганини теран англаб етишмоқда.

Фикридан қайтганини, қашшоқликда бўлса ҳам тинч ҳаёт кечиришга рози бўлиб, уйга қайтиш истагини билдирганча, қўмондонликка расман мурожаат қилиб, билдирув тақдим этар экан, шу заҳоти рад жавобини олишмоқда. Энди уларга Украинадан ё ўлик, ё оғир яраланган ҳолатда қайтишлари мумкинлиги обдон тушунтирилмоқда.

Илгари ўриснинг бундай адашган бандалари қўлидаги қуроли воситасида ўз оёғи ёки қўлига отиб, урушдан қайтадиган одат чиқариб олишган эди. Бироқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати бундай ғайриқонуний ҳолатларга чек қўйишга аҳд қилиб, ўз танасига қасддан жароҳат етказган ҳарбийларга нисбатан жиноят иши қўзғатадиган бўлди.

Буни қарангки, урушдан қочмоқчи бўлган ўрислар ўзига ўзи тан жароҳати етказишнинг бошқача йўлини ўйлаб топишибди. Хусусан, бундай ҳарбийлар ўз оёғи ёки қўлини қалин бетон девордаги тирқишдан нариги томонга ўтказиб, душман пиёдаларига қарши қўлланадиган парчаланувчи гранатани портлатадиган бўлишибди. Қарабсизки, кўнгилли равишда урушга келган ўрис энди оғир яраланиб уйга қайтиши, юртга қайтгач эса, оғир яралангани учун 3 млн рубль бадал пулини ҳам олиши мумкин.

Хулоса тариқасида айтиш мумкинки, шахсий таркиби шу даражада маънавий-руҳий таназзулга юз тутган, жанговар руҳидан асар ҳам қолмаган, ҳарбийларини асосан пул билан қизиқтиришга уринаётган босқинчи ўрис армияси Украинада ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмайди. Путиннинг шарафсиз қуролли кучлари ҳадемай муқаррар мағлубиятга учрайди.

Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник
5.3K views21:12
Ochish/sharhlash
2022-06-17 23:20:02
Путин: "Инсоният космик фазони ишғол қилаётган бир пайтда..." дея нутқ ирод қилаётган пайтда, унинг чақирган муҳтарам меҳмони жимгина ҳурракни урмоқда. "Пашша яшша!" дермиди Шурикни киносида)))
5.7K viewsedited  20:20
Ochish/sharhlash
2022-06-17 22:37:09
"Ахир бизнинг пулимизни ўғирлашган. 300 млрд атрофида Евро" рус журналисти Невзоров Лавровнинг жойи қаердалигини аниқ кўрсатди
6.5K views19:37
Ochish/sharhlash
2022-06-17 22:12:32 Невзоров Путиннинг минғиллашини таржима қилди
"Бу ажабтовур ёлғончи бугун бир абракадабра гап қилди, ҳатто минимал мантиқ йўқ бу минғиллашда. Лекин! Агар у шундай ёлғон гапиришни билмаса, Кремлда вақт ўтказмаган бўларди. Бундан ташқари, у ўзини тинглайдиган сектасини ярата олмади. Ҳа, “чарчаган Толибон ухлаб ётибди”, Токаев ундан жирканиш касалига чалинган, матбуот очиқчасига тиржайди. Аммо Путин ҳеч иккиланмасдан очиқ ахлатни тўкди. Фигли мигли, деганга ўхшаш.
Бундан шуни тушуниш керакки, Путинга ишонишадими ёки йўқми, мутлақо фарқи йўқ. У фақат "ўзи"ни ўйлайди. Унинг универсал ва ҳатто транссендентал ролига ишонадиган усталарга ҳам ишонмайди. Унинг қўлида зўравонлик назорати ва тутқичлари. Бошқалар эса "қорамоллар" итоаткорлигини ва Россиянинг Кремлга тўлайдиган ўлпон оқимини таъминлайди". @Невзоров
6.9K views19:12
Ochish/sharhlash
2022-06-17 21:47:39
Токаевнинг босиб олган Осетиянг билан Абхазиянгга қўшиб ДНР ва ЛНРингниям тан олмайман деган гапига Путин нимадир демоқчи бўлдию, яна калавасини йўқотиб қўйди
7.7K views18:47
Ochish/sharhlash