Get Mystery Box with random crypto!

Мўъмина нега Аброр Абдуазимов уйига қайтишга мажбур бўлди? На | ELTUZ

Мўъмина нега Аброр Абдуазимов уйига қайтишга мажбур бўлди?

Наманганлик 55 яшар Соҳиба Юсупова қизи Мўъминани диний блогер Аброр Абдуазимов "чангали"дан қутқаришни сўраб, Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига мурожаат қилди.

Соҳиба Юсупова қизи ҳозирда ота-онаси ва инисини ҳимоя қилиш учун Аброр Мухтор фойдасига баёнотлар бераётган бўлиши мумкинлигини айтди. Мўъмина Рамазон ойидан олдин эри зулмидан қочиб, ота-онаси бағрига қайтганди. Бир неча кун муқаддам 18-яшар Мўъмина, ота ноасига хабар бермасдан, яна Аброр Мухтор Алий ёнига қайтган ( ҳаволадаги аудиони тингланг.)

Соҳиба Юсупованинг ишонишича, қизи Мўъмина оиласи аъзоларига зиён етишидан қўрқиб, Аброр Абдуазимов хонадонига қайтишга мажбур бўлган.

Бир неча кун муқаддам Соҳиба Юсупова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

Ортидан Аброр Абдуазимов бу аёлни руҳий бемор дея айблаб чиқди. @eltuz Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Мўъминага ёрдам беради деган умиддамиз.