Get Mystery Box with random crypto!

Зомби диндор Аброр Абдуазимовнинг одамдан маймунга айланиш эво | ELTUZ

Зомби диндор Аброр Абдуазимовнинг одамдан маймунга айланиш эволюцияси (Аброр Мухтор Алийнинг чиркин мозийига бир назар)
Каркидон қишлағида туғилган бу бача жисмоний меҳнат қилмай ëки бирор ҳунарнинг бошини тутмай, бой ва фаровон яшаш йўли диний тужжорлик эканлигини тушуниб, "аши йўлга кирди". Чунки ота касбини қилиб хўроз уриштирса, бири-икки бўлмаслигини биларди. Аброр Мухтор Алийнинг бир муддат Мирзо Улуғбек тумани ИИББ террорга қарши кураш бўлими томонидан ҳибсга олингани, озроқ муддат ўтириб чиққанидан кейин озод этилгани маълум.
Аброр Мухтор Алий терговлардан кейин шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хизматига "тайинланган".
Энаси ўпган қизлардан бирига¸ иккисига уйланди. Ва учинчи хотинни ҳам оволди бу бача. Олдингиси иккиси: Урса - ун оши, сўкса - сўк оши" деб ўтирадиган зайпа-ночорлар эди. Аммо учинчиси ўз ҳаққини талаб қилиб чиқди. Аброр Мухтор Алийнинг учинчи хотини 21 ёшли Саодатхон Аъзамхўжаева калтакланиб, 8 ойлик ҳомила билан кўчага ҳайдалганидан кейин «Минор» масжиди имом хатиби Анвар қори Турсуновга шикоят қилгани ортидан эри ишдан бўшатилди. Саодатхон Аъзамхўжаева «Элтуз» билан суҳбатда ўтган йили Аброр Мухтор Алий билан динни ўрганиш мақсадида ижтимоий тармоқда танишганини айтганди. Аъзамхўжаевага кўра, Аброр Мухтор Алий “уни ўраб, уйланишни таклиф қилган”. Бугунги кунда аёл 8 ойлик ҳомиласи билан кўчада қолган. Унинг сўзларига кўра, ота-онаси аввалига бу никоҳга қарши бўлишган, гапига кирмаганидан кейин уни "оқ қилишган".
"Каптива"да ўқилган никоҳ
2017 йилнинг 30 январь куни «Каптива» машинасида Саодатхон Аъзамхўжаевага Аброр Мухтор Алийнинг учинчи хотини сифатида шаръий никоҳ ўқилди. Аъзамхўжаеванинг «Элтуз» мухбирига айтишича, никоҳда таниқли спорт шарҳловчиси ва диний воиз, Ўзбекистон МТРК қошидаги «Маданият ва маърифат» телеканали бош муҳаррири Хайрулла Ҳамидов гувоҳ сифатида машинада ўтирган.
Никоҳ ўқилгандан кейин Аброр Мухтор Алий келинни ўз мухлисларидан бири бўлган қўшиқчининг бўш уйига жойлаштириб қўяди. Аъзамхўжаеванинг «Элтуз»га айтишича, эри Аброр Мухтор Алий уни “жоҳилиятдан қутқариш учун” калтаклаб бошлайди. Саодатхон Аъзамхжўхаева бу калтакларга чидолмасдан Миробод тумани ИИББга шикоят билан мурожаат қилади. Кейинчалик “оилани сақлаб қолиш андишасида” аризани қайтариб олади.
Тармоқдаги фарëд
Саодатхон Аъзамхўжаева калтакланиб, қорнида саккиз ойлик ҳомиласи билан кўчага ҳайдалгани ортидан дардини ижтимоий тармоқларда достон қилди. Унинг видеомурожаати (ҳозир видео ўчириб ташланган) юз минглаб тармоқ юзерларини икки лагерга бўлди. Шарҳловчилар орасида Саодатхонни қоралаганлар ва Аброр Мухтор Алийни оқлаганлар ҳам бўлди. Тармоқ фаоли Дилобар Эркинзода «Элтуз» билан суҳбатда бу муҳораба кўламидан гапирди:
Дилобар Эркинзода
Швециядаги ўзбек фаоли
«Бу аёл шунча хўрликдан кейин ҳам муаммони тинчлик билан ҳал этишга ҳаракат қилган экан. Барчаси бесамар бўлган, А.М. (Аброр Мухтор Али) ўз мақомидан фойдаланиб, бу аёлнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузиб келган. Шундан кейин Саодатхон Аъзамхўжаева саҳифасида оммага мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Аёлни гўёки хиёнатда айблаб, жонли мулоқот ўтказган А.М. бир неча соатдан сўнг видеосини шахсан ўчириб ташлади. Чунки у содир этган жиноятларини ўз оғзи билан тасдиқлаб турганди.
Ўзбекистон Жиноят кодексида кўпхотинлилик учун жазо белгиланган, – бу бир!
Иккинчидан, зўровонлик ишлатиш, яъни калтаклаш учун ҳам жиноий жавобгарлик бор!
Бундан ташқари, туҳмат ва ҳақорат моддалари ҳам бор. А.М.нинг Саодатхонга нисбатан қилган ҳаракатларида жиноят аломатлари бор деб ҳисоблайман! Қонун ҳамма учун баробар! Динни ниқоб қилиб, аёлларни хўрлаш на диний ва на дунёвий қонун-қоидага тўғри келади.
Аброр Мухтор Али ўз ҳаракатларини оқлаб, жонли эфирда: «У (Саодат) менга ўзи келиб ёрдам сўради, руҳий ҳолати оғир аҳволда эканлигини, ўзини ўлдириш билан қўрқитди», дея баёнот берди.
Шу ўринда савол туғилади. Руҳий ҳолати носоғлом аёлни кўрганда қаерга мурожаат қилишни маслаҳат бериш керак? Ёки олиб бориш керак? Табиийки, психолог ёки психиатрга!
Дуч келган аёл ўзини ўлдираман деганда, уйланиб олаверишса, «жиннихона»нинг нима кераги бор унда?»