Get Mystery Box with random crypto!

Полковник Веревкин 1864 йили Россия императорига мактуб ëзиб, | ELTUZ

Полковник Веревкин 1864 йили Россия императорига мактуб ëзиб, Қўқон хонлиги назоратидаги Туркистон шаҳрини ишғол қилишнинг муҳим аҳамиятини баëн қилади. Шу билан бирга у бу ишғол Туркистондаги диний уламоларнинг Император армиясига кўмаги соясида ўта кам талафот ҳамда оз харажат билан қилинишига эътибор қаратади. Чор подшосидан амр олган Веревкин 1864 йил 22 майда Перовский фортидан (Оқ-масжиддан) чиқиб, 8 июнда Қорачиқ ва 9 июнда Туркистон шаҳри атрофидаги боғларга ўрнашади.
Шаҳар баланд девор билан ўралган бўлиб, шимоли-шарқий томонида ҳарбий истеҳком бор эди. Россия давлат архивида сақланаëтган ҳужжатга кўра, қалъада 1500 аскар ва қуролланган оломон мудофаада турган. Ўша 9 июн куниёқ Туркистон ҳимоячилари рус аскарларига қарши тўп ва милтиқлардан ўқ ёғдирганлар. Бу вақтда руслар 4-5 рота, 200 казак бирлиги¸ 20 замбарак, 6 мортира, 2 ракета станоги билан жанг қилмоқда эдилар. 10 июн кечасига ўтар вақтда душман 8 батареяни шайлаб, тонг отганидан сунг, қалъани тинимсиз ўққа тутади. Оқибатда қалъа ичида ёнғин чиқиб, аҳволни оғирлаштирди. 11 июн кечаси душман қалъага янада яқинлашиб, қўшимча батареяни ўрнатади. Соат ўн бирларда Туркистон ҳимоячилари уч маротаба ҳужумга ўтиб, душманни анча гангитиб қўядилар, босқинчилардан уч киши ўлдирилиб, 25 киши жароҳатланади.
12 июнга ўтар кечаси қалъага ҳужум давом этади. Лекин Туркистон ҳимоячилари ўнг ва чап томондан ҳужум қилаверади Натижада штабс-капитан Каховский ҳалок бўлади, 8 киши жароҳатланади. Худди ўша куни Веревкинга шаҳардаги клерикал диндор "аслзода саидзодалар"дан таркиб топган бешинчи коллонна ëрдамга келади. Россия давлат ҳарбий архивида сақланаëтган ҳамда муҳр ва имзолар билан тасдиқланган ҳужжатга кўра, туркистонлик шайхулислом Насрулло Исҳоқов, нақиб эшон Алиакбархўжа Хонхўжаев, азизлар — Шарифхўжа Бекбетов, қозикалон Отахўжа Бухоров, Қози Эшонхўжа Мазлумхўжаев, Қози Ботирхужа Хўжабеков, аълам Абдушукур Қўрмонбеков, раис Ғарибхўжа Афзалхўжаев, Асқархужа Судурхонхўжаев ва бошқа кишилар генерал Веревкин номига қуйидаги мазмунда хат ёздилар:
«Биз ўзимиз Қўқон хонлиги даврида Мирза Давлатнинг ғайриқонуний сиқувлари ва зулмидан холи булиш учун шаҳар дарвозасини очдик ва ихтиёрий равишда император олий ҳазратларига бўйсундик. Биз қўқонликларнинг зулмидан ва зўравонликларидан ҳамда юз бераётган қимматчиликдан жуда қашшоқлашдик, эҳтиёжимизнинг қондирилишига ниҳоятда муҳтожмиз. Шу боис янги ҳукмдоримизга бахт-саодат тилаб қуйидаги сўровларимизнинг инобатга олинишини илтижо қиламиз:
1. Ҳозиргача сақланиб келаётган барча ҳуқуқларимиз ва эҳтиёжларимиз ўз кучида қолдирилиб, ҳамма ишлар ислом дини доирасида амалга оширилсин, суд ҳам шариат асосида олиб борилсин.
2. Отамерос сифатида фойдаланилабтган ерлар, боғлар ва тегирмонлар ҳамда шаҳар ичида ва ташқарисидаги пулга сотиб олинган ерлар шахсий мулк ҳисобида сақлансин.
3. Эндиликда Рус давлати тобелигига ўтганлигимизни ва камбағаллигимизни назарда тутиб, бизларни закот, хирож (буғдойдан), хонадонлардан ва жон бошидан олинадиган барча солиқлардан озод этилсин.
4. Ҳарбий хизмат бизга татбиқ этилмасин, бошқа барча давлат ишлари эса бажонидил бажарилади.
5. Биз хўжалар — Ҳазрат Султоннинг авлодлари қадим вақтлардан буён ва хонликлар даврида ҳам барча давлат солиқларидан озод этилган ҳолда ўзимизнинг еримизга, боғларимизга, тегирмонларимизга тўла эгалик қилиб келганмиз. Бундан буён ҳам мазкур имтиёзлар қолдирилсин. Шунингдек, Ўртоқ ва Суяр сингари икки ариқ сувидан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмасин».
Шу ўринда бу сотқин муллалар фамилиясидаги "ОВ" қўшимчаси диққатимизни тортади. Руслар бостириб келгунига қадар исм шарифда "ОВ" қўшимчаси бўлмаган. Бу ҳолатга Россия давлат архивида сақланаëтган яна бир ҳужжат ойдинлик киритади. Бу ҳужжатга кўра, Веревкинга хат ëзган ва шаҳарни таслим қилган диний арбобларга Росия императорлигининг совғалари билан бир қаторда Россия гражданлик паспорти ҳам берилган. Паспортда бу диний арбоблар ўз исми ëнига "ОВ" қўшимчаси билан ëзилган. Ëзувчи Бульгаков айтганидек "Қўлëзмалар ëнмайди"