Get Mystery Box with random crypto!

ТЎРТКЎЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАМАЪГИР Ассалому алайкум, Қорақалпоғист | ELTUZ

ТЎРТКЎЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАМАЪГИР

Ассалому алайкум, Қорақалпоғистоннинг Тўрткул туманидан мурожаат қиляпман.

Фарзандим 68-мактабнинг 11-синфида ўқийди. Сизга мактаб директори ҳакида ўқитувчилар ёзибди.

Бу мактабга кўп директорлар келиб-кетяпти. Аммо ҳеч бири тартиб-интизом ўрната олгани йўқ.

11-синфларда ҳозир ҳам дарс бўлаётгани йўқ. Қолаверса, тўгаракка, қўшимча дарс ва тилга қатновчи ўқувчиларга ўқитувчилар босим ўтказиб, таъмагирлик билан баҳо қўйишяпти.

Масалан, она тили ўқитувчиси – исми Раъно, абитуриентликка тайёрланаётган ўқувчиларга кучли босим ўтказмоқда.

Унинг дастидан кўп ўқувчилар бошқа мактабга ўтиб кетди. Бу ўқитувчи чет тилидан сертификат олган ўқувчиларгаям кун бермайди.

Бу ҳозирча битта муаллим ҳақидаги маълумотлар. Бунақалардан 68-мактабда ҳали бир талай. Кейинги мурожаатларимда қолганларини ёритаман.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube