Get Mystery Box with random crypto!

БЕПУЛ МЕДИЦИНА ЧЎПЧАГИ Ўзбекистон Конституциясида бепул тибб | ELTUZ

БЕПУЛ МЕДИЦИНА ЧЎПЧАГИ

Ўзбекистон Конституциясида бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи ёзиб қўйилган. Бу қоғозда мавжуд назария, амалда эса - "ўзбекчилик".
Чақалоқ дунёга келгач доя ҳаққи, суюнчига пул атаймиз. Палата койкаси ҳам текин эмас. Роддомдаги ювинди овқатни чиқиндига тўкиш учун пиширишади шекилли. Дори-дармон сотиб оласиз, баъзан шприц учун ҳам пул сарфлайсиз. Кесарча амалиёти эса алоҳида тўлов эвазига қилинади.
Медицина текин деб аталадиган Ўзбекистонда роддомнинг тўлов кассаси бор. Ғаройиб парадокс.

Чақалоқ учун маҳаллий поликлиникада мед карта очилади. Ҳамшира ҳар ойнинг 20 санасидан ўтиб онага телефон қилади. Поликлиникада чақалоқни текширтириш, эмлаш ҳозирча текин. Поликлиникада массаж, тиш кўриги, УЗД, қон таҳлили – барчаси уч-тўрт сўм "раҳмат" эвазига қилинади.

Одамлар поликлиника таҳлилига ишонмай хусусий клиникага югуради. Жавоблар тез, аниқ, тўғри чиқади.

Мактаб ўқувчилари тиббий текширувдан ўтиб туришади. Кўрик ўпка флюрографияси ва қизларнинг целкасини текширишдан иборат. Бирор қиз бош тортса, ҳамшира "фалон туманнинг фалончи мактабида 9 синфлардан икки қиз ҳомиладор экан" деган гапни шартта айтворади. Шаблонга айланган ҳикоя.

Ўзларидан гумонни соқит қилиш учун ҳам қизлар целка текширувига рози бўлади. Кўрик текин. Шу нуқтада Ўзбекистоннинг текин тиббиёти туғилибоқ ўлади. Қолган бари пуллик.

Операциялар учун ордер олиш шарт. Бир қашшоқ ўз туман марказидан ордер олиб Тошкентга келса масъул касалхона минг баҳона қилади, ордеринг ўтмайди деб қайтариб юборади.

Ордер олиш қийин жараён, шунинг учун ўзбек қашшоғи бир йил боққан қўйларини сотиб, помидор йиғимдан даромад чиқаради. Шу пулга даволанади ёки операция қилдиради.

Кўплаб врачлар қиммат фирма дорилардан ёзиб беради. Тошкентда битта капельница қўйиш нархи 50 минг сўм. Агар шу текин медицина бўлса, "текин" деб ном берган безбетарни гильотина билан учраштириш жоиз.

Мавзуга яна қайтамиз.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube