Get Mystery Box with random crypto!

Хабарингиз бор, 10-11-август кунлари Тошкент шаҳрида Республик | Isroil Tillaboyev blogi

Хабарингиз бор, 10-11-август кунлари Тошкент шаҳрида Республика устозлар Миллий форуми  бўлиб ўтди.
Қувонарлиси шундаки ушбу Устозлар миллий форуми вилоятларда ва туманларда Республика устозлар миллий форумидан қолишмаган холда давом эттирилди.

Ушбу жараённи кузатар эканмиз,  бу йил илк бор янги форматда,  янгича ёндашув асосида ташкил қилганимиз Устозлар миллий форуми ҳар бир педагогни янги марраларга ундовчи,  билим малакасини оширувчи ҳаммани бутун Ўзбекистон ўқитувчиларини бир мақсадда бирлаштира олган  фойдали хақиқий миллий форум бўлганини кўриб турибмиз.

Республика устозлар миллий форумида вазиримиз,  вазиримизнинг биринчи ўринбосари бош-қош бўлган бўлса,  вилоятлардаги Устозлар миллий форумида вилоят ҳокимлари бош бўлиб қатнашиб устозларга мотивациялар беришди,  тажрибали тренерлар дарслар ўтишди, хуллас эътиборингизга вилоят ва туманларда ўтган,  ўтаётган устозлар миллий форуми баъзи суратларини ҳавола этаман.

@rtm_metodik_xizmat да Тошкент форуми ҳамма дарслари видеоларини жойладик.
@DOMLAJON