Get Mystery Box with random crypto!

Онангни қози хафа қилса кимга айтасан дардингни Мана бундай м | Isroil Tillaboyev blogi

Онангни қози хафа қилса кимга айтасан дардингни

Мана бундай мурожаатлар кўп келмоқда:

"Assalomu alaykum domlajon

Oliy toifa boyicha elon qilingan xatni bizning zavuchlar tan olishmayapti

Afsuslar bo'lsinki
Bayram uzoqqa cho'zilmadi
Bunda faqat oliy toifa pensioner hamda 2017 yilda oliy toifaga ega bo'lgan 15 yil stajga ega bo'lgan pedagoglarni oliy toifasi saqlanar ekan

Men 2018 yilda otganman oliyga 30 yil stajim bor

Adliyadagilar qarshi ekan oblonodan shunaqa buyruq bo'ldi zavuchlarga deyishyapti"

Наманган вилояти

Хуллас, 425 қарор бўйича мана бундай муаммоли ҳолатлар келяпти. Халқ таълими вазирлиги 2022-йил 2-августгача барча олий тоифали бўлиб 15 йил стажга эга бўлган ўқитувчиларга умрбод тоифа сақланиши бўйича кўрсатма хат юборгач, туманлардаги баъзи адлия бўлимлари юқоридаги ҳолатдагидек тан олмаяпти экан. Натижада ушбу мезонга мос ўқитувчилар ҳам куздаги аттестацияга қатнашиш ёки қатнашмасликка ўйланиб қолмоқда. Қарор битта, шарҳи турли бўлмоқда. Аслида қарор бўйича Халқ таълими вазирлиги кўрсатмаси бўйича тўғрилиги аниқ.
Шундай муаммо келганларга бир тажриба, яқинда бир туман адлия бўлими шу қарорни, унга ёзилган Халқ таълими вазирлиги хатини тан олмай, умрбод бўлмайди, дея туриб олганда туман ХТБ мудири ташаббуси билан ўқитувчилар битта адвокат ёллашган ва адлияга бориб исботлаб берган ҳақлигини. Шундан кейин 2-августгача 15 йил стажли олий тоифали ўқитувчилар умрбод олий тоифасини тан олган адлия бўлими. Бу жараён бир тажриба эди ва у охирги чорада бошқа туманлар ҳам қўлласа бўладиган маслаҳатим.

Аслида бу муаммо адлия вазирлиги туманлардаги ўз бўлимларига биргина кўрсатма беришлари билан ҳал бўлади.

Буни Адлия вазирлигидан кутиб қоламиз.

@DOMLAJON