Get Mystery Box with random crypto!

Суднинг мустақиллиги принципини ҳурмат қилган ҳолда, ушбу маса | Sobiq deputat

Суднинг мустақиллиги принципини ҳурмат қилган ҳолда, ушбу масаладаги мурожаатлар билан танишаркамиз табиий саволлар туғилмоқда.

Масалан:

- бу ишда Тошкент шаҳар суди раис ўринбосарининг қўли йўқми ишқилиб?

- иш бошқа ҳудудга эмас, айнан Тошкент шаҳри доирасида олиб қолингани ҳозирданоқ норози бўлаётганларга етказилган зарар қоплатилмай, судланувчилар "оқ" деган хулосани бериб қўймайдими?

- Судъялар иш кўришда ҳақиқатан мустақилми ёки юқори турувчи суднинг аралашуви ва таъсири (манфаатлар тўқнашуви) билан қарор қабул қиладими?;

- Мурожаат асосида Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосарининг ҳаракатларига баҳо бериладими йўқми?

- асосий иш бўйича оқланган шахсларга дастлабки терговни олиб борган масъул ходимларнинг ҳаракатларига суд томонидан баҳо берилдими, агар фуқаролар асоссиз айбланган бўлса, бунга ким жавоб беради?

Бундай ишлар шахсан менга яқинда суд томонидан уюштирилган бир "томошали суд"ни эслатаяпти. Унда асосийлар озодликда қолиб, айби йўқлар "кириб кетган"ди.

@deputat_kusherbayev