Get Mystery Box with random crypto!

Путин этник масалалар бўйича федерал агентлик раҳбари Игор Бар | Markaziy Osiyo

Путин этник масалалар бўйича федерал агентлик раҳбари Игор Баринов билан учрашувда муҳожирлар учун "мослашиш марказлари" ташкил этилишини қўллаб-қувватлади

Путиннинг фикрича, бундай марказлар "Россиянинг анъаналарини ҳурмат қилишни" ўргатади.

"Одамлар тушуниши керак: агар улар Россияга келсалар, бизнинг урф-одатларимизни, қадриятларимизни ҳурмат қилишлари, Россия қонунларини билишлари ва уларга риоя қилишлари керак. Албатта, ватандан, оиладан, яқинларидан, дўстларидан ажралиш [бу стресс]. Шунинг учун бундай марказлар зарур", — деди Путин.

Президент "мослашув ишларини" "потенциал муҳожирлар"нинг ватанларида ҳам бошлаш кераклигини қўшимча қилди: "Кўп ҳамкасбларим билан гаплашаман, кўпчилик фикримга қўшилган, бу борада фаолроқ бўлишимиз керак, холос. Ҳеч ким қарши эмас, ҳеч ким эътироз билдирмайди. Аксинча, Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Биз у ерларда фаолроқ бўлишимиз керак, у ердагилар ҳатто бундан манфаатдор".

Шу билан бирга, Баринов суҳбатда "Ғарбдаги мухолифлар" Россияни мустамлакачиликда айблашини айтиб ўтди. "Улар энди "демократия экспорти" ҳақида эмас, балки Россиянинг "деколонизацияси" ҳақида гапиришмоқда. Аммо, афтидан, улар Россия Федерацияси тарихини яхши билишмайди: биз ҳеч қачон мустамлакачи давлат бўлмаганмиз ва бутунлай бошқача тамойиллар асосида шаклланганмиз ”, — дея фикрини билдирди Баринов.

Каналга уланиш
@centerasiastudy