Ижтимоий тармоқларда россияпараст сиёсий стратегнинг қўлида бо | Markaziy Osiyo
Ижтимоий тармоқларда россияпараст сиёсий стратегнинг қўлида бош суяги ушлаб турган видеоси пайдо бўлди.
Медузанинг маълум қилишича, россиялик Игор Мангушевнинг қўлидаги бош суяги Украина армиясини қўллаб-қувватлаган ҳарбий хизматчига тегишли.
"Россия Украинада одамлар билан эмас, мамлакатнинг Россияга қаршилиги ҳақидаги ғояси билан жанг қилмоқда. Шунинг учун, бундай ғоянинг барча ташувчилари қўлимдаги ушбу "дўстим" каби йўқ қилиниши керак," — деди Мангушев бош суягига ишора қилиб.