Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 28.15K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 41

2021-12-16 19:32:58 http://uza.uz/posts/qorakolliklarga-tuman-hokimi-murozhaat-qildi_330152
Қоракўлликларга туман ҳокими мурожаат қилди
3.5K views16:32
Ochish/sharhlash
2021-12-16 19:01:02
#ижтимоий_реклама

Келажагингиз учун ҳам ичманг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3.2K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:48:03 Мақсад — импортни оптималлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш
3.0K views14:48
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:07:00 Бухоролик ўқувчи қандай қилиб даромадга чиқиб улгурди?

Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчиси Беҳруз Болтаев дастурлаш сир-асрорларини ўрганиш ортидан ўзининг дастлабки маошини ишлаб топди.

У телеграм ботлар ва сайтлар яратиш бўйича тушаётган буюртмаларни рисоладагидек адо этяпти. Шу билан бир қаторда бу йўналишдаги ўқув платформаларини қунт билан ўзлаштиряпти. Тегишли сертификатга эга. Устози, мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Наргиза Раҳматова унга яқиндан туриб кўмаклашмоқда.

— Билим даргоҳимизда дастурлашга доир тўгаракни ҳам олиб боряпман, — дейди у. — Беҳрузга ўхшаган кўплаб ўқувчиларим бу йўналишда бажонидил сабоқ олишмоқда. Яқинда яна бир шогирдим Жавоҳир Мухторов ҳам буюртмаларни бажариб, оиласига даромад келтира бошлади. Ҳозир улар билан бир неча лойиҳа устида ишлаяпмиз.

Айтиш жоизки, изланувчан муаллима пандемия даврида вақтни зое кетказмай COURSERA платформасидан 4 та йўналишни ўзлаштирди. «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасининг 3 та йўналишида ўқиб, билим ва малакасини оширди. Шу лойиҳанинг бир йиллиги муносабати билан республика миқёсида ўтказилган «Топ 100» танлови ғолиблари қаторидан ўрин олиб, пул мукофоти билан тақдирланди.

Истам Иброҳимов

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
1.4K views07:07
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:34:40
“Севимли” телеканали “Замон” информацион теледастурида: Пандемия сабаб хорижга чиқолмаган фуқароларга чипта учун тўлаган пуллари қайтарилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
3.3K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:00:40
Ҳурматли фуқаролар!

@buxorotumanmurojaatbot орқали Бухоро тумани ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Ушбу бот шахсан туман ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли бухороликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
3.3K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:44:38 Бухоро адабий жамоатчилиги оғир жудоликка учради
2.7K views05:44
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:35:32 Нормурод Эшшиев оиласидаги тажриба бошқаларга ибрат
6.0K views05:35
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:02:10 Кун тарихи: Бухоро хонлиги тахтини топширган Абдулазизхон ҳаж сафарига йўл олади
3.4K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:02:00 ​​ Божхоначилар 1,6 килограмм гиёҳвандлик воситасини фош этишди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Ғиждувон туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.А.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахс ўз яшаш хонадонида 9 та целофан пакетга ва 11 дона гугурт қутисига солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини, 5 дона қоғоз бўлакларига ўралган ва 3 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган “каннабис” ва “кўкнор” гиёҳвандлик воситалари уруғларини ҳамда қоғоз бўлагига ўралган, думалоқ шаклдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, мазкур хонадондан 1625 грамм марихуана ва 1,01 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
3.6K views03:02
Ochish/sharhlash