Get Mystery Box with random crypto!

​​ Божхоначилар 1,6 килограмм гиёҳвандлик воситасини фош этишд | BUXORO.UZ | Расмий канал

​​ Божхоначилар 1,6 килограмм гиёҳвандлик воситасини фош этишди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Ғиждувон туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.А.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахс ўз яшаш хонадонида 9 та целофан пакетга ва 11 дона гугурт қутисига солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини, 5 дона қоғоз бўлакларига ўралган ва 3 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган “каннабис” ва “кўкнор” гиёҳвандлик воситалари уруғларини ҳамда қоғоз бўлагига ўралган, думалоқ шаклдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, мазкур хонадондан 1625 грамм марихуана ва 1,01 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV