Get Mystery Box with random crypto!

Бухоролик ўқувчи қандай қилиб даромадга чиқиб улгурди? Бухоро | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоролик ўқувчи қандай қилиб даромадга чиқиб улгурди?

Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчиси Беҳруз Болтаев дастурлаш сир-асрорларини ўрганиш ортидан ўзининг дастлабки маошини ишлаб топди.

У телеграм ботлар ва сайтлар яратиш бўйича тушаётган буюртмаларни рисоладагидек адо этяпти. Шу билан бир қаторда бу йўналишдаги ўқув платформаларини қунт билан ўзлаштиряпти. Тегишли сертификатга эга. Устози, мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Наргиза Раҳматова унга яқиндан туриб кўмаклашмоқда.

— Билим даргоҳимизда дастурлашга доир тўгаракни ҳам олиб боряпман, — дейди у. — Беҳрузга ўхшаган кўплаб ўқувчиларим бу йўналишда бажонидил сабоқ олишмоқда. Яқинда яна бир шогирдим Жавоҳир Мухторов ҳам буюртмаларни бажариб, оиласига даромад келтира бошлади. Ҳозир улар билан бир неча лойиҳа устида ишлаяпмиз.

Айтиш жоизки, изланувчан муаллима пандемия даврида вақтни зое кетказмай COURSERA платформасидан 4 та йўналишни ўзлаштирди. «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасининг 3 та йўналишида ўқиб, билим ва малакасини оширди. Шу лойиҳанинг бир йиллиги муносабати билан республика миқёсида ўтказилган «Топ 100» танлови ғолиблари қаторидан ўрин олиб, пул мукофоти билан тақдирланди.

Истам Иброҳимов

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV