2021-12-17 17:19:37
Бухорода “Улоқ-кўпкари” мусобақасининг минтақавий босқичи ўтказилди
Хабарингиз бор, “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” ҳафталиги доирасида ҳудудларда "Улоқ-кўпкари” спорт мусобақаси ўтказилмоқда.
Мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари ўртасида минтақавий босқичида 60 нафарга яқин эпчил чавандоз-полвонлар улоқ айириб, 500 нафардан ортиқ ишқибозлар кузатиб борди.
Ғолибликни қўлга киритган моҳир чавандозлар ташкилотчиларнинг диплом, қимматбаҳо совринлари билан рағбатлантирилди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра:
1-ўрин: Навоий вилояти
2-ўрин: Хоразм вилояти
3-ўрин: Бухоро вилояти
4-ўрин: Қорақалпоғистон Республикасининг жамоалари эгаллашди.
— Кўпкарида улоқни худди дошқозон сингари қайнаб турган майдондан олиб чиқиш ҳақиқий ғолибликдир. Лекин бундай майдондан улоқни ажратиб олишнинг ўзи бўлмайди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Яшин Каримов.
— Муваффақият учун чавандозга улкан тажриба, яхши от ҳамда куч ва шижоат керак. Тажрибасиз чавандоз энг учқур от билан ҳам ғалаба қозона олмайди. Ғолибликка элтувчи асосий йўл – чавандознинг чапдастлигидадир!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3.1K viewsedited 14:19