Get Mystery Box with random crypto!

Бухоролик ёшлар Францияда ўқийди Бухоро Туризм ва маданий мер | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоролик ёшлар Францияда ўқийди

Бухоро Туризм ва маданий мерос техникуми ҳамда Франциянинг Руан Нормандия университети ўртасида таълим йўналишида ҳамкорлик ўз мевасини бера бошлади. Ўзбекистон тарихида аналоги бўлмаган ушбу ҳамкорлик доирасида техникум битирувчилари хорижий олий ўқув юртига тўғридан-тўғри қабул қилинади. Ҳар бир талаба учун бир йиллик ўқиш нархи 15 минг евро бўлган ушбу университетда техникум талабалари грант асосида таълим оладилар. Лойиҳага асосан Руан Нормандия университети Бухоро туризм ва маданий мерос техникумининг ўн нафар талабасини қабул қилишни ўз зиммасига олган. Жорий йилнинг май ойида техникумнинг Францияда ўқиш истагида бўлган интилувчан, билимга чанқоқ талабалари ўртасида танлов ўтказилди ва туризм, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш, сервис ва туризм йўналишлари бўйича танловдан муваффақиятли ўтган 6 нафар йигит-қиз Франциянинг Руан Нормандия университетида ўқишни давом эттириши учун танлаб олинди. Куни кеча танловда ғолиб бўлган ана шу ёшлар ўқишни давом эттириш учун Францияга жўнаб кетди. Улар Франция аэропортида Руан Нормандия университети проректори Франcк Ле Дерф томонидан кутиб олинди ва ётоқхона билан таъминланди. Эндиликда улар Руан Нормандия университетида ўз йўналишлари бўйича бир йил давомида ҳам назарий, ҳам амалий тарзда таълим оладилар. Ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб иш билан таъминланадилар. Ишлаш баробарида ва ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб, бакалавр даражасидаги Халқаро дипломга эга бўлиб қайтишади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube