Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли бухоролик тадбиркорлар! Сиз ўз бизнесингизга эга бў | BUXORO.UZ | Расмий канал

Ҳурматли бухоролик тадбиркорлар!

Сиз ўз бизнесингизга эга бўлмоқчимисиз? Ёки тадбиркорлик фаолиятингизни ривожлантиришни истайсизми? Бу борада муаммога дуч келдингизми?

Унда Сиз @buxorotadbirkormurojaatbot га мурожаат қилишингиз мумкин. Биз Сизга қонун доирасида белгиланган муддатларда амалий ёрдам берамиз.

Ҳар бир мурожаат вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг шахсан назоратида бўлади.

Telegram орқали мурожаат йўллаётганингизда, бот ҳаволаси (@buxorotadbirkormurojaatbot) ни тўғри ёзишингизни, агарда бу борада ҳам қандайдир муаммога дуч келаётган бўлсангиз, 65-224-05-00, 91-443-18-88 телефон рақамлари (Мизроб Ҳамроев) орқали ҳам боғланиб, савол ва таклифларингизни билдиришингизни сўраймиз.

Эслатма: Мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube