Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.96K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 705

2021-12-14 14:29:38 Мухолифат етакчиси, Александр Лукашенконинг рақиби, Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановский 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

@burchakostida
15.8K viewsedited  11:29
Ochish/sharhlash
2021-12-14 13:47:13 Қозоғистон ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар ва прогноз қилинаётган энергия танқислиги фонида электр энергиясини етказиб бериш учун Россияга мурожаат қилди, деди "Интер РАО" бошқаруви раиси Борис Ковальчук.

@burchakostida
15.9K views10:47
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:55:11 Австрия "Шимолий оқим 2"ни қўллаб-қувватлашда давом этади ва унинг тез орада ишга туширилишини кутмоқда, деди республиканинг янги канцлери Карл Нехаммер.

Нехаммернинг сўзларига кўра, "Шимолий оқим 2" Европа лойиҳаси бўлиб, Украинадаги вазият туфайли ундан Россия Федерациясига босим воситаси сифатида фойдаланиш мумкин эмас.

@burchakostida
15.6K views09:55
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:26:01 ​​ Янги Зеландия тамаки чекишни тақиқлайди. Бу бутун дунё учун нимани англатади

Янги Зеландия дунёда тамаки чекишни тақиқлаган биринчи давлат бўлишни режалаштираётганини эълон қилди. Албатта бу тақиқ бир кечада содир бўлмайди. Янги Зеландия ҳар йили қонуний чекиш ёшини узайтиради, шу сабабдан 2008 йилдан кейин туғилганлар учун ҳеч қачон чекишга рухсат этилмайди. Бу охир-оқибат тамаки чекиш сайёрамизнинг бир бурчагидан йўқолиб кетиши мумкинлигини англатади.

Янги Зеландияда тамаки чекишни тақиқлаш келажакдаги воқеаларга жиддий таъсир қилиши мумкин. Масалан, Нидерландия 2024 йилдан бошлаб супермаркетларда тамаки сотишни тақиқламоқчи. 2018 йилда ўтказилган сўровномада эса ҳар тўрт америкаликдан бири чекишни бутунлай тақиқлашни қўллаб-қувватлаган.

Чекиш ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одамни ўлдиради. Тассавур қилишингиз учун сўнгги икки йил ичида COVID-19 туфайли 5,3 миллион ўлим ҳолати қайд этилган ва бу хавотирли даражада катта фарқ.

Дунё бўйлаб бино ичида чекиш бўйича чекловлар атрофдагиларни пассив тутунлар хавфидан ҳимоя қилади ва сигарет корхоналарининг маркетинг кучини камайтиради.

Тўғридан-тўғри тақиқлар ушбу янги қонун ичида вояга етаётган Янги Зеландиялик авлоднинг танлаш имкониятини чеклайди.

Бугунги кунда бутун дунёда либераллашув авж олмоқда. Хусусан, АҚШ штатларининг ярмидан кўпи ҳозирда дам олиш мақсадида фойдаланиш учун нашани қонунийлаштирган ёки декриминаллашган. Португалия ҳатто оғир гиёҳванд моддаларни сақлашни ҳам қонунийлаштирган.

@burchakostida
15.7K views09:26
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:06:01 Александр Лукашенко муҳожирлар Польша ва Литва чегарасига қонуний йўл билан келганини даъво қилмоқда

Беларус президенти Александр Лукашенко Яқин Шарқдан республика ҳудуди орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига ўтишга ҳаракат қилаётган муҳожирлар оқимининг кўпайишига изоҳ берди.

У Белоруссия дунёнинг 100 га яқин давлати билан визасиз режим ўрнатилгани билан мақтаниб, қочқинлар бу имкониятдан қонуний равишда фойдаланган ҳолда мамлакатга келганини айтди.

"Улар бу ерга сайёҳ сифатида кела бошладилар. Беларусдан 300 километрлик масофадаги Польша, Литва, Латвия билан чегарага етиб бориш мумкин бўлган такси ва бошқа йўловчи транспорт воситаларидан фойдаланишмоқда", — деди республика раҳбари.
Аввалроқ ОАВ Беларус-Польша чегарасидаги муҳожирларнинг аксарияти Сурия, Ироқ ва Туркия фуқаролари эканлиги ҳақида хабар берган эди.

@burchakostida
15.5K viewsedited  09:06
Ochish/sharhlash
2021-12-13 23:16:42 #дайжест

Толибон ва Хитой муносабатлари, Кентуккидаги торнадо, Исроил Бош вазирининг БААга ташрифи: 13 декабр кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
572 views20:16
Ochish/sharhlash
2021-12-13 22:06:40
Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин “Шимолий Корея, Жанубий Корея, АҚШ ва Хитойннинг Корея уруши тугаганини расман эълон қилишга принципиал келишиб олганини” маълум қилди.

Мун Шимолий Кореянинг декларация бўйича музокаралари учун АҚШнинг душманлик сиёсатидан воз кечиши шартига ишора қилди. Бироқ Вашингтондан ҳеч қандай муносабат билдирилмади.

@burchakostida
7.2K views19:06
Ochish/sharhlash
2021-12-13 21:28:01
Тайван Миллий мудофаа вазирлиги ўз ҳисоботида Хитой Халқ Озодлик Армияси (Хитой Қуролли Кучларининг расмий номи бўлиб, сони бўйича дунёдаги энг катта ҳисобланади) оролни имкон қадар тезроқ эгаллаб олишга ҳаракат қилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Десант операцияси 2025 йилгача денгиз машқлари ниқоби остида режалаштирилган.

Вазирлик парламентга тақдим этган ҳисоботида Тайван ҳарбийларининг мудофаа бюджетини ошириш ва эҳтимолий тажовузни қайтариш учун янги қуроллар сотиб олишни қўллаб-қувватлашга чақирган.

"Хитой ҳаво кучлари, денгиз флоти ва армияси иштирокидаги қўшма ҳарбий машғулотлар шарқий ва жанубий йўналишларда ёлғон маневрлар ўтказиш учун баҳона бўлади. Кейин ҳарбий кемаларини стратегик блокада яратишда тўхтатувчи восита сифатида фойдаланади. Бунинг учун Тинч океанининг Ғарбий қисмига уларни юборади ва шу билан хорижий кучларнинг ёрдамга келишига йўл қўймайди”, — дейилади вазирлик ҳисоботида.

@burchakostida
9.7K views18:28
Ochish/sharhlash
2021-12-13 21:14:01
Буюк Британияда G7 ташқи ишлар вазирларининг саммити бўлиб ўтади

Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 10-12 декабрь кунлари Ливерпулда учрашади. Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АSEAN) гуруҳи вакиллари саммитда илк бор иштирок этади, дея хабар беради The Guardian. Муҳокама қилиниши кутилаётган мавзулар қаторига COVID-19дан кейинги иқтисодий барқарорлик, глобал саломатлик ва инсон ҳуқуқлари киради.

@burchakostida
10.2K views18:14
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:53:13
#бурчакдашахс

"Худонинг нури"

Шоко Асаҳара диний арбоб ва террорчи ташкилот етакчиси бўлиб, ўзини Масиҳ деб таништирган ва "Худонинг нури” эканини таъкидлаган.

У Аум Шинрикё номли ташкилот тузган ва шу ташкилот таркибида диний маросимлар ўтказган. Шоко Асаҳара дунёнинг охири АҚШ ва Япония ўртасидаги урушдан келиб чиқишини даъво қилиб, Японияда терактлар уюштира бошлади.

1995 йилда Токио метросига кимёвий заҳарли модда бўлган зарин гази ҳужуми натижасида 12 киши ҳалок бўлиб, 6000 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.

Шу билан бирга, ташкилот 1994 йилда содир бўлган ва ўша пайтда сабаби аниқ бўлмаган сирли кимёвий ҳужумлар учун ҳам жавобгардир. Ҳужумдан кейин "Худонинг нури" ҳисобланган Шоко Асаҳара қўлга олинди ва ўлимга ҳукм қилинди.

Бироқ, Аум Шинрикё террор ташкилотининг аъзоларини ҳибсга олиш давом этгани сабабли ўлим жазоси қолдирилди. Шоко Асаҳара қамоқхонада ўлимга ҳукм қилинган санани кутмоқда.

@burchakostida
11.6K viewsedited  17:53
Ochish/sharhlash