Get Mystery Box with random crypto!

Александр Лукашенко муҳожирлар Польша ва Литва чегарасига қону | 23.5° бурчак остида

Александр Лукашенко муҳожирлар Польша ва Литва чегарасига қонуний йўл билан келганини даъво қилмоқда

Беларус президенти Александр Лукашенко Яқин Шарқдан республика ҳудуди орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига ўтишга ҳаракат қилаётган муҳожирлар оқимининг кўпайишига изоҳ берди.

У Белоруссия дунёнинг 100 га яқин давлати билан визасиз режим ўрнатилгани билан мақтаниб, қочқинлар бу имкониятдан қонуний равишда фойдаланган ҳолда мамлакатга келганини айтди.

"Улар бу ерга сайёҳ сифатида кела бошладилар. Беларусдан 300 километрлик масофадаги Польша, Литва, Латвия билан чегарага етиб бориш мумкин бўлган такси ва бошқа йўловчи транспорт воситаларидан фойдаланишмоқда", — деди республика раҳбари.
Аввалроқ ОАВ Беларус-Польша чегарасидаги муҳожирларнинг аксарияти Сурия, Ироқ ва Туркия фуқаролари эканлиги ҳақида хабар берган эди.

@burchakostida