Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.74K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 701

2021-12-19 22:12:01 #дайжест

Филиппиндаги "Раи" тўфони қурбонлари, Ироқда ҳукумат биноларига ракета ҳужуми, Самарқанддаги портлаш: 19 декабрь кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
1.5K views19:12
Ochish/sharhlash
2021-12-19 21:33:01 #бурчакдагишахс

Оскар Шиндлер — унинг ҳаёти Томас Кенеллининг 1982 йилда Букер мукофотига сазовор бўлган «Schindler's Ark» китоби ва 1993 йилда Стивен Спилбергнинг «Schindler's List» фильмига яхшигина сюжет бўлган, натижада фильм еттита нуфузли Оскар мукофотини қўлга киритган.

Яҳудийлар ҳалоскори бўлган "фашист"нинг ҳикоясини қуйида батафсил ўқишингиз мумкин.

@burchakostida
13.0K views18:33
Ochish/sharhlash
2021-12-19 21:04:15 ​​Мусулмон давлатлари афғон халқига ёрдам бериш учун Покистонда тўпланмоқда Покистон халқаро майдонда, Толибон ҳукмронлиги остидаги Афғонистонга ёрдам кўрсатиш борасида саъй-ҳаракатларини кучайтирмоқда. Эртага Покистон пойтахти Исломободда Ислом ҳамкорлик…
13.2K views18:04
Ochish/sharhlash
2021-12-19 20:36:10 Британия Мудофаа вазири: Бизнинг қўшинларимиз Россияга қарши Украинада жойлаштирилмайди

Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес, агар Россия босқин уюштирса, ўз мамлакати ва иттифоқчилари Украинага қўшин жўнатишини "эҳтимоли йўқ" деб таърифлади.

Мавзу ҳақида инглиз матбуотига гапирган Бен Уоллес, "Одамларни алдамайлик. Бундан Украина ҳам хабардор", — деб изоҳлади.

"Украина НАТО аъзоси эмас, шунинг учун ҳеч кимнинг Украинага Россияга қарши туриш учун қўшин юбориш имконияти йўқ. Шунинг учун биз қиладиган энг яхши иш Путинга "бундай қилма" дейишдир", — деди Уоллес.

@burchakostida
13.6K views17:36
Ochish/sharhlash
2021-12-19 19:46:01 Литва Украинага қотиллик учун қурол етказиб беришга тайёр эканлигини эълон қилди

"Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарур, Литва бунга ҳам, жумладан, ўлдирадиган қуролларни топширишга ҳам тайёр", — деди республика мудофаа вазири.

Арвидас Анушаускаснинг тушунтиришича, у ҳозирча айнан қайси турдаги қуроллар эканлигини айта олмайди.

"Бу кўп томонлама келишув масаласи, чунки бунга бир нечта давлатлар алоқадор, бунда нафақат берувчи ва олувчи давлатлар, балки ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ҳам иштирок этади", — деди у.

Аввалроқ Bild нашри Меркел ҳукумати Литвадан Украинага катта калибрли милтиқлар етказиб берилишини тўсиб қўйганини маълум қилганди.

@burchakostida
14.3K views16:46
Ochish/sharhlash
2021-12-19 19:22:01 Пентагон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳаво ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли ўлими ҳақидаги маълумотларни камайтиб кўрсатган — New York Times

Юзлаб ва ҳатто минглаб тинч аҳоли, жумладан, болалар Америка ҳаво ҳужумларининг Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги ИШИД террорчилари позицияларига берилган зарбаларининг тасодифий қурбони бўлишган - аммо уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳисобга олинмаган. Бу ҳақда Пентагоннинг Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлари ҳақидаги 1,3 мингдан ортиқ махфий ҳужжатларни ўрганган Тhe New York Times тадқиқотида айтилган.

@burchakostida
14.4K views16:22
Ochish/sharhlash
2021-12-19 19:01:20 #бурчакдагитарих

Дунё тарихидаги энг узоқ давом этган уруш

Дунёдаги энг узоқ давом этган уруш — "Уч юз ўттиз беш йиллик уруш" бўлиб, 1651-1986 йилларда Нидерландия ва Силли архипелаги ўртасида бўлиб ўтган. Уруш Нидерландия ва Силли ороллари ўртасидаги энг узоқ давом этган уруш бўлиб, уруш охирида тузилган шартнома натижасида 1987 йилда икки томонлама келишув билан якунланган.

Уруш 2 давр ва 3 аср давом этган бўлишига қарамай, ишониш қийин, лекин шунча давом этган урушда ҳеч қандай тўқнашув бўлмаган. Уруш кейинчалик тузилган тинчлик шартномаси орқали тугатилган.

Нидерландия ва Силли ўртасида нима учун уруш бошлангани ҳаммани қизиқтириб келмоқда. Уруш 1568 йилда бошланиб, 1648 йилда икки томондан имзоланган Вестфалия шартномаси билан якунланган. "Саксон йиллик уруш" деб аталадиган бу урушдан кейин келишилган тинчлик, Нидерландия ва Силли ўртасидаги музни эритиш учун етарли бўлмади. Орадан ўтган уч йил ҳам улар ўртасидаги совуқликни илитмади. Нидерландия Республикаси уч йил ўтиб, 1651 йилда Силли оролларига яна уруш эълон қилди. Натижада, дунёдаги энг узоқ давом этган "Уч юз ўттиз беш йиллик уруш" бошланди.

Нега бундай узоқ давом этган урушда ҳеч қандай тўқнашув бўлмагани тарихчиларни жудаям қизиқтирган. Чунки уруш узоқ вақтни қамраб олганди. Бу даврлар ва асрларга бориб тақаладиган уруш эди. Бунчалик узоқ вақт давомида ҳеч қандай тўқнашув бўлмагани ҳали ҳамон кўпчиликда қизиқиш уйғотади. Бу билан боғлиқ кўплаб хорижий манбалар текширилиб, кўплаб назариялар ишлаб чиқилган бўлишига қарамай, ҳалигача аниқ бир хулосага келинмаган. Ҳатто баъзи тарихчилар бу ҳолатни ҳазилга олиб, улар уруш бўлаётганини унутиб қўйишгандир, деб кулишган. Нидерландия ва Силли давлатлари ўртасидаги шартноманинг номи хорижий манбаларда учрамайди. Шуниси маълумки, бизда икки давлат ўртасидаги урушнинг аниқ бир сабаби ва келишув шартлари мавжуд эмас.

@burchakostida
14.7K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-12-19 18:08:37 Филиппиндаги "Раи" тўфони қурбонлари сони 75 кишига етди, деб хабар бермоқда АFP. Унинг хабарига кўра, тўпланган маълумотларни якуний деб бўлмайди, чунки алоқа муаммолари туфайли маълумотлар тўлиқ олинмаган. @burchakostida
14.9K views15:08
Ochish/sharhlash
2021-12-19 16:51:26 Самарқанд шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида портлаш содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, тахминан соат 14:20 да газ баллонлари портлаган, ёнғин бутун объектга тарқалган.

10 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Улар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

@burchakostida
14.8K views13:51
Ochish/sharhlash
2021-12-19 16:23:06 Нидерландияда Омикрон блокировкаси эълон қилинди

Нидерландия ҳукумати Европа Иттифоқида биринчи бўлиб омикрон — коронавируснинг янги варианти тарқалиши сабабли блокировкани жорий қилди.

Мамлакатда 19 декабрдан 14 январгача умумий ўзини-ўзи изоляция қилиш тартиби амал қилади.

Бу даврда ноозиқ-овқат дўконлари, барлар, ресторанлар, сартарошхоналар, музейлар, кинотеатрлар ва спорт заллари ишламайди. Мактаблар камида 9 январгача ёпилади.

Маҳаллий аҳолига икки кишидан ортиқ одамни ўз уйига таклиф қилиш тақиқланади (Рождествода тўрттагача меҳмон таклиф қилиниши мумкин). Жамоат жойларида кўпи билан икки киши тўпланиши мумкин.

Омикроннинг биринчи ҳолатлари ушбу мамлакатда уч ҳафта олдин аниқланган. Тиббий прогнозларга кўра, Янги йил ва Рождество байрамларигача омикрон мамлакатда ковиднинг доминант вариантига айланади. Мамлакатда жами 2,9 миллионта COVID-19 ҳолати қайд этилган, 20 мингдан ортиқ одам инфекциядан вафот этган.

@burchakostida
15.0K views13:23
Ochish/sharhlash