Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.86K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 707

2021-12-15 23:06:02 #дайжест

Дубайнинг қоғозсиз ҳукуматга айланиши, Россия ва Хитой президентларининг суҳбати, Навальныйга Сахаров мукофотини топшириш маросими: 15 декабр кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
1.4K views20:06
Ochish/sharhlash
2021-12-15 22:03:01 Қайси мамлакатларда энг катта кемалар бор? Америка? Япония? Россия? Ёки Германиядами?

Муҳандислар мамлакатларнинг техник ва денгиз имкониятларини кенг миқёсда намойиш қилиш учун сон-саноқсиз ҳарбий кемалар қурдилар. Урушда қандай ғалаба қозонилади? Албатта, кучли кема, мустаҳкам ҳимояга эга аскарлар ва ақлли қўмондон билан.

Ушбу мақолада биз сизга дунёдаги энг катта 5 ҳарбий кемалар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

@burchakostida
13.1K views19:03
Ochish/sharhlash
2021-12-15 21:32:01
#бурчакдагилавҳа

Мэйфилд шаҳри торнадо туфайли вайрон бўлди

Юқоридан тасвирга олинган кадрлар орқали Кентукки штатида жойлашган Мэйфилд шахрида юз берган торнадо жуда жиддий талофотлар келтириб чиқарганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Уйлар қулаб, томларни кучли шамол учирган.

@burchakostida
13.3K views18:32
Ochish/sharhlash
2021-12-15 21:12:01 Латвияликлар комендантлик соатини бузгани учун деярли 500 минг евро жаримага тортилди

21 октябрдан 15 ноябргача Латвияда коронавирус сабабли комендантлик соати жорий қилинган эди. Унга кўра соат 20.00 дан 5.00 гача уйдан чиқиш тақиқланган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, шу вақт ичида 7 мингта маъмурий иш очилган. Жарималарнинг умумий миқдори 464 600 еврони ташкил этди.

@burchakostida
13.8K views18:12
Ochish/sharhlash
2021-12-15 20:42:48
Грузия НАТОга аъзо бўлишни сўрайди — Альянс рад этмайди, лекин охиригача эшикни очмайди хам.

Ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда Грузия бош вазири билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида анъанавий баёнотлар берди.

У Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб, "қўшма машғулотлар"ни тўҳтатмасликка ваъда бериб, ислоҳотларни давом эттиришга чақирди. Столтенбергнинг таъкидлашича, Грузия ҳукумати "мамлакатдаги қутбланишни камайтириш" учун мухолифат билан ҳамкорлик қилиши керак.

Бунга жавобан Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Грузияни НАТОга қабул қилишни тезлаштиришни сўради. "Биз интеграция жараёнларини фаоллаштириш ва аниқ сиёсий қарорлар қабул қилиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз", — деди Гарибашвили.

@burchakostida
14.0K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:28:01
Туркия армияси Бош штаби бошлиғи, генерал Яшар Гулер Анқарага ташриф буюрган Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедовни кутиб олди.

@burchakostida
14.7K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:04:01
#бурчакдагилавҳа

Навальныйнинг қизи Европа парламентида нутқ сўзлади

Чоршанба куни Страсбургда Европарламент томонидан россиялик мухолифатчи Алексей Навальныйга берилган Сахаров мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Мукофотни унинг қизи Даря олади.

@burchakostida
15.0K views16:04
Ochish/sharhlash
2021-12-15 18:39:01 Байден Путин билан яна бир суҳбатни режалаштираётганини маълум қилди.

@burchakostida
14.9K views15:39
Ochish/sharhlash
2021-12-15 18:11:01 Давлат Думаси россияликларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун санкцияларни нафақат АҚШ фуқароларига, балки барча хорижликларга ҳам кенгайтиришни таклиф қилувчи қонунни биринчи ўқишда қабул қилди.

@burchakostida
15.2K views15:11
Ochish/sharhlash
2021-12-15 17:46:52 ​​Претория суди Жанубий Африканинг собиқ президенти Зумани қамоқхонага қайтаришни буюрди

Претория Олий суди Жанубий Африка Республикаси жазони ижро этиш департаментининг судланган собиқ президенти Жейкоб Зумани соғлиғи сабабли шартли равишда озод қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда SABC хабар бермоқда.

"Зумани шартли равишда озод қилиш ҳақидаги қарор ноқонунийдир", — дейилади суд баёнотида. Зумага жазони ўташни давом эттириш учун қамоқхонага қайтиш буюрилди. Сиёсатчининг адвокатлари апелляция шикояти берган.

Mаълум бўлишича, 5 сентябрь куни 79 ёшли Зума Жанубий Африкадаги ахлоқ тузатиш ишлари департаментига келиб тушган тиббий хулоса асосида соғлиғи туфайли муддатидан аввал жазодан озод этилган.

Жанубий Африканинг собиқ президенти жазо муддатини 8 июлда ўтай бошлади. Суд уни 2009 йилдан 2018 йилгача президентлик даврида содир бўлган коррупция фактлари бўйича кўрсатма беришдан бош тортгани, судга ҳурматсизлик қилгани учун 15 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Зума суднинг барча айбловларини қатъиян рад этди.

@burchakostida
15.5K views14:46
Ochish/sharhlash