Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.86K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 706

2021-12-16 16:02:01 ​​ Россия Ташқи Ишлар вазирлиги 2022 йилда ташқи сиёсат маълумотларини таҳлил қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш лойиҳасини режалаштираётганини маълум қилди

Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавровнинг рақамли трансформация бўйича махсус вакили Сергей Кирюшин баёнотида, "2022 йилда ташқи сиёсат маълумотларини таҳлил қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш лойиҳасини режалаштирмоқдамиз. Лойиҳани тайёрлаш бўйича тадқиқотлар натижасида дастурни молиялаштиришни аниқлаймиз, аммо бу масала ҳали музокаралар босқичида. Кўплаб бўлимлар бу тизимга муҳтож”, — деди у.

Кирюшин сунъий интеллект қандай муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатилишини айтмади.

Москва Давлат хорижий университети (МГИМО) ўқитувчилари ва талабалари сунъий интеллектни дастурлаш ва созлашда иштирок этадилар. Шу мақсадда университетда “Маълумотлар таҳлили ва халқаро жараёнлар динамикаси” деб номланган янги магистратура йўналиши йўлга қўйилиш арафасида.

МГИМО ва Россия Фанлар академиясининг Иванников тизими дастурлаш институти биргаликда халқаро муносабатлар соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун лаборатория ташкил этди. Лаборатория катта маълумотларни таҳлил қилиш учун илғор усуллар ва воситалардан фойдаланади.

@burchakostida
14.8K views13:02
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:39:45 Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида маҳбусларни алмашиш масаласи муҳокама қилинди

Боткен вилояти ҳукумати чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган етти нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Улар худди шу сабаб билан ҳибсга олинган тожикистонликлар эвазига экстрадиция қилинди.

@burchakostida
14.2K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:10:59 ​​Ростов судида Донецк ва Луганскдаги Россия ҳарбий қисмларини озиқ-овқат билан таъминлаш тўғрисидаги ҳолат кўриб чиқилди. Кремль буни "суд хатоси" демоқда

Ростов-Дон шаҳридаги Кировский туман суди судяси Леонард Шолохов пора олиш бўйича воситачилик иши билан ўз ҳукмида "Ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудидаги Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига" озиқ-овқат етказиб берилишига ишора қилди.

"Технология" МЧЖ ҳудудий бошқарувчиси ўринбосари Забалуев пора олиш бўйича воситачилик моддаси билан айбдор деб топилди. У беш ярим йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Айбловга кўра, 2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида Забалуев ўз бошлиғидан Жанубий ҳарбий округ давлат санитария-эпидемиология назорати маркази раҳбарига 990 минг рубль ўтказиб берган.

Суд ҳукмида айтилишича, айбланувчининг мажбуриятларига "Россия Қуролли Кучларининг ДХР ва ЛХР ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларига жўнатиш учун мўлжалланган" озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ва сотиш ҳам кирган.

Ҳужжатда айтилишича, "ДХР ва ЛХРга озиқ-овқат етказиб бериш омбордан икки ҳафтада бир марта амалга оширилган". Колонна тахминан 40 тонна юк кўтариш қуввати ва умумий ҳажми 1300 тоннадан ортиқ бўлган 70 дан ортиқ транспорт воситаларидан ташкил топган. "Етказиб берилаётган озиқ-овқат рўйҳатида ун, консерва, янги сабзавотлар бор эди. Битта етказиб бериш учун мўлжалланган озиқ-овқатнинг умумий қиймати 130 миллион рублдан ошар эди".

Ҳукм матнидан келиб чиқадики, маҳсулот етказиб бериш 2018—2019 йилларда амалга оширилган. "Озодлик" радиосининг қайд этишича, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ҳар икки ҳафтада 1300 тонна озиқ-овқат етказиб бериш 26 мингга яқин одамни таъминлаш учун етарли бўларди.

Айбланувчининг айтишича, "маршрут мураккаблиги ва хавфлилиги туфайли" ҳар бир ҳайдовчи етказиб бериш учун 65-80 минг рубль олган. Унинг сўзларига кўра, чегарада юк машиналаридан давлат рўйхатидан ўтказилган рақамлар олиб ташланган, ҳайдовчилар ҳужжатларни топширган ва "қабул қилувчи томон ҳимоясида юк тушириш жойига кузатиб қўйилган". Уларни жўнатишдан олдин майор унвони бўлган рус миллатига мансуб шахс томонидан текширилган, аммо суд бу одам армияда хизмат қилмаганлигини аниқлаган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков воқеани изоҳлар экан, Донбасс республикаларида Россия қуролли кучлари йўқлигини айтди. "Эҳтимол, бу ушбу матнни ёзганларнинг хатосидир. Чунки бу мумкин эмас. Ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар ҳудудида ҳеч қачон Россия Федерациясининг қуролли кучлари бўлмаган. Россия Федерациясининг қуролли кучлари Россия Федерацияси ҳудудида. Инсонпарварлик ёрдами тинимсиз етказилади, бундан хабарингиз бор. Шунингдек, бу республикаларга ҳам етказиб турилади. Бу республикалар гуманитар ёрдамга жуда муҳтож. Лекин сиз келтирган материаллар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу ҳужжатни тузганларнинг хатоси", — деди Кремль вакили.

@burchakostida
14.3K viewsedited  12:10
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:02:01 ​​АҚШда қора танли Флойдни ўлдирганликда айбланиб 22,5 йилга қамалган Шовин ўз жиноятига иқрор бўлди

АҚШда қора танли Жорж Флойдни ўлдирганликда айбланиб, 22,5 йилга қамалган собиқ полициячи Дерек Шовин Флойднинг ўлими бўйича федерал айбловларни қабул қилди.

Миннеаполиснинг собиқ полициячиси Дерек Шовин Жорж Флойднинг фуқаролик ҳуқуқларини бузганлик ва суд жараёнига тўсқинлик қилганлик билан боғлиқ федерал айбловларни тан олганини эълон қилди.

Оқ танли Америка полициячиси, тўқ сариқ рангли маҳкум костюмида чиқарилган федерал судда, судянинг саволига аввалгисидан фарқли равишда "мен айбдорман" деб жавоб берди.

Федерал айбловлар орасида Шовин сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги ва Флойд қўллари орқасига боғланган ҳолда ётган пайтда тиззасини бўйнига босиб, тиббий ёрдам кўрсатмагани ҳақидаги даъволарни ўз ичига олди.

Шовиннинг айбига иқрор бўлиши унинг қамоқ муддатини узайтириши кутилаётган бўлса-да, судя Пол Магнюсон ҳукм чиқариш санасини белгиламаган.

Жорж Флойд воқеаси

Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида полиция зобити Дерек Шовин 2020 йил 25 май куни 46 ёшли қора танли Жорж Флойдни фирибгарликда гумон қилиб ҳибсга олиб, тиззасини бўйнига 9 дақиқа 29 сония босиб, мамлакат кун тартибида янги мавзуни очиб берган эди.

Бир неча дақиқа "нафас ололмаяпман" деб ёлворган Флойд воқеа жойига келган тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан шифохонага олиб кетилган, кейинроқ эса вафот этгани билдирилган.

Воқеа тасвирлари мамлакатда қора танлиларга нисбатан полиция зўравонлиги муҳокамасига сабаб бўлди ва кўплаб шаҳарларда бир неча ой давом этган норозилик намойишларига олиб келди. Шунингдек, бу қотиллик бутун Ғарб оламида оммалашган #BLM ҳаракатига замин яратди.

Флойднинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланган Шовин воқеадан 4 кун ўтиб ҳибсга олинган ва 2-, 3-даражали жиноят ҳамда 2-даражали одам ўлдиришда айбланиб, 22,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Шовин, шунингдек, 2017 йилда кишанланган 14 ёшли қора танли боланинг бўйнини тиззаси билан босганликда айбланган алоҳида иш бўйича ҳам судланмоқда.

@burchakostida
14.1K views12:02
Ochish/sharhlash
2021-12-16 14:41:01
#биласизми

Қизил пандалар хавфни сезганда, одатдагидан каттароқ кўриниш учун ўрнидан туриб, панжаларини кўтарадилар.

@burchakostida
14.1K views11:41
Ochish/sharhlash
2021-12-16 14:15:20
Европа Иттифоқи Афғонистон ва унинг қўшниларига ёрдам бериш учун 227 миллион евро ажратди

Бу ҳақда чегарадош Термиз шаҳрида Афғонистонга ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва тайёрланиши билан танишган Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатда содир бўлаётган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солади.

12 октабрь куни Европа комиссияси раҳбари Афғонистон ва қўшни давлатларга умумий қиймати 1 миллиард еврога яқин ёрдам пакетини ваъда қилган эди.

@burchakostida
14.4K viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:03:42 Халқаро миграция ташкилотига кўра, АҚШ-Мексика чегараси - Ер юзидаги энг хавфли чегара. Бу йилнинг ўзида уни кесиб ўтишга уринган 650 одам ҳалок бўлган. Бу - Халқаро миграция ташкилоти талафотларни санай бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич.

Аммо, бу хавф-хатарга қарамай, Мексикадан АҚШга ўтиш илинжида чегарага йўл олаётганлар сони 2021 йилда мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди. Улар энди нафақат қашшоқ Марказий Америка ва Кариб ороллари давлатлари фуқаролари, балки бутун дунёдан келган муҳожирлардир. Ва улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

АҚШ-Мексика чегарасидаги даҳшатли йўл: ўзбекистонликлар «америка орзуси»га эришиш учун нималарга тайёр? — батафсил видеода

@fayzboguz
4.3K views10:03
Ochish/sharhlash
2021-12-16 12:46:21 НАТО Украинани қўллаб-қувватлашини Россияга таҳдид деб ҳисобламайди — Йенс Столтенберг.‌‌

@burchakostida
13.8K views09:46
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:53:37 Бир қатор АҚШ сенаторлари Украинада вазият кескинлашган тақдирда 2022 йилда Украинага 450 миллион доллар ҳарбий ёрдам беришни, "Шимолий оқим 2"га қарши санкцияларни кучайтиришни ва Россияни "терроризм ҳомийси" деб эълон қилишни таклиф қилмоқда.

@burchakostida
14.5K views08:53
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:26:01 Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради

Роспотребнадзор мутахассислари учинчи хавфсизлик синфига эга биологик лабораторияни ишлаб чиқадилар.

У Ўзбекистонда вакциналар, жумладан, коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш лойиҳасининг бир қисми бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 53 миллион долларни ташкил этади.

Ноябрь ойи охирида Ўзбекистонга Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова ташриф буюрганди.

@burchakostida
14.8K views08:26
Ochish/sharhlash