Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.74K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 698

2021-12-22 15:16:29
Бирлашган миллатлар ташкилотининг WFP озиқ-овқат ёрдам дастури янги йил бошидан Ямандаги 8 миллион кишига бериладиган озиқ-овқат ёрдамини чеклашини эълон қилди.

Маълум қилинишича, бундай қарор молиявий ресурслар етишмаслиги сабабли қабул қилинган.

@burchakostida
13.9K views12:16
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:38:16 Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Россия етакчиси Путин франциялик ҳамкасби Макрон билан телефон орқали мулоқот қилиб, Европадаги хавфсизлик ва барқарорлик, Украинадаги вазият ҳамда Киевнинг Минск келишувларини амалга оширишни истамаслигини муҳокама қилган.

@burchakostida
14.1K views11:38
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:52:01 ​​#бурчакстат

"Америка орзуси" — кўплаб мигрантлар АҚШга кўчиб ўтяптими?

Ихтиёрий бўладими ёки мажбурийми, кўплаб омиллар аҳолининг миграциясига таъсир қилади. Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил кўрсаткичлари бўйича бутун дунё бўйлаб халқаро мигрантлар сони 280,6 миллионга яқин. Бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2000 йилда мигрантлар 173,2 миллионта бўлган бўлса, 2010 йилда 221 миллионга етди.

1970 йилдан буён Қўшма Штатлар халқаро муҳожирлар танлайдиган асосий мамлакат бўлиб келмоқда. 2020 йилда мамлакатда истиқомат қилувчи чет элда туғилганлар сони 51 миллион кишини ташкил этди. Германия эса бу борада сезиларли даражада ортда қолди, у муҳожирлар сони бўйича иккинчи ўринда туради. Учинчи ўринни 13,5 миллион муҳожир кўрсаткичи билан Саудия Арабистони эгалламоқда.

Халқаро муҳожирларнинг туғилган жойи бўйича етакчи мамлакат Ҳиндистон (18 миллион киши бошқа давлатга кўчиб ўтган). 11,2 миллион аҳоли билан Мексика иккинчи ўринни эгаллади, ундан кейин 10,8 миллион аҳолиси эса чет элда яшовчи Россия туради.

@burchakostida
14.6K viewsedited  10:52
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:20:20
Russia Today нашрига берган интервюсида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларнинг биринчи раунди 2022 йил бошида ўтказилишини маълум қилди.

@burchakostida
14.5K views10:20
Ochish/sharhlash
2021-12-22 12:19:41
Токио ҳукумати аҳолига COVID-19 пандемиясига қарши курашда ёрдам бериш учун 1,8 триллион иена (тахминан 15,8 миллиард доллар) ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий Yomiuri нашри хабар бермоқда.

@burchakostida
15.1K views09:19
Ochish/sharhlash
2021-12-22 11:59:51 Грециянинг Киклад ороллари яқинида чўкиб кетган қайиқдан 12 муҳожир қутқарилди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолган

Фолегандрос оролининг жанубида амалга оширилган қидирув-қутқарув операциясида Греция қирғоқ қўриқлаш гуруҳига тегишли тўртта қайиқ, денгиз флотига тегишли иккита вертолёт, ҳаво кучларига тегишли бир юк самолёти, шунингдек, минтақада саёҳат қилаётган бешта кема ва учта хусусий қайиқ иштирок этгани билдирилди.

@burchakostida
15.1K views08:59
Ochish/sharhlash
2021-12-22 10:49:04 Трамп Конгресс босқинининг бир йиллиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказади

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп, бир полициячи ва беш кишини ўлимига сабаб бўлган Конгресс босқинининг бир йиллиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказади.

Собиқ президент Трамп матбуот анжуманида Конгресс босқини чоғида содир бўлган воқеаларга ўз нуқтаи назарини тушунтириб беришини маълум қилди. Трамп 700 дан ортиқ одам ҳибсга олинган воқеаларни қўзғатганикда айбланмоқда.

Матбуот анжумани Флорида штатининг Палм-Бич шаҳридаги ёзги уйида ўтказилишини айтган Трамп, 2020 йил ноябрь ойида Жо Байден ғалаба қозонган сайловларнинг ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги даъвосини такрорлади.

@burchakostida
16.0K views07:49
Ochish/sharhlash
2021-12-22 10:10:36
#бурчакдагилавҳа

Швецияда COVID паспортига эга микрочип имплантация қилинмоқда

Таҳлилчиларнинг фикрича,
Швецияда олти мингга яқин одам териси остига микрочип жойлаштирган. Бугунги кунда ишлаб чиқувчилар яна бир янгилик — эмлаш сертификатига эга имплантни таклиф қилмоқдалар. Улар технология инсон саломатлиги учун хавфсиз эканлигига ва агар керак бўлса, қурилма исталган вақт олиб ташланиши мумкинлигига ишонтирмоқдалар.

@burchakostida
16.7K views07:10
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:34:01
Жанубий Осетияда қутқарувчилар россиялик ҳарбий хизматчини қидиришда давом этмоқда

Кеча беш аскарни қор кўчкиси босиб қолган. Улар Роки туннелини қўриқлаш таянч пунктида эдилар.

Икки киши ҳалок бўлди, яна икки нафари касалхонага ётқизилди.

@burchakostida
16.2K viewsedited  06:34
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:58:01 Reuters агентлигининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Украинага бостириб кирилган тақдирда Россияга телефон етказиб беришни тақиқлашни муҳокама қилмоқда

Reuters агентлигига исми-шарифи ошкор этилмаган манбанинг айтишича, АҚШ, шунингдек, авиация ва автомобилнинг асосий компонентларини, шунингдек, "кўплаб бошқа соҳалардан" материаллар етказиб беришни тақиқлашни кўриб чиқмоқда.

@burchakostida
16.1K views05:58
Ochish/sharhlash