Get Mystery Box with random crypto!

Шимолий Америкада қуёшнинг тўлиқ тутилишини томоша қилиш учун | 23.5° бурчак остида

Шимолий Америкада қуёшнинг тўлиқ тутилишини томоша қилиш учун минглаб одамлар йиғилди

Уни биринчи бўлиб Мексиканинг Масатлан курортида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар кўришга муваффақ бўлишди, у ерда қуёш тутилиши Тошкент вақти билан тахминан 21:00да бошланган.

Кейинчалик АҚШликлар воқеа гувоҳига айланишди, уни дастлаб Техас аҳолиси кўришди. Қуёш тутилиши Канадада тугайди.

Ушбу ҳодиса пайтида ой қуёшни тўлиқ қоплайди ва осмон тўрт дақиқа давомида қораяди.

Тўлиқ қуёш тутилиши мунтазам равишда кузатилади: навбатдагиси 2026 йилда содир бўлади ва уни асосан Атлантика океанида кўриш мумкин.

NASA воқеани тўғридан тўғри намойиш этмоқда.

@burchakostida