Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ АХБОРОТ ЭМИШ... Бугун, 21 февраль куни, жиноят ишлари | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

РАСМИЙ АХБОРОТ ЭМИШ...

Бугун, 21 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухаликовга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланибди.

И-и-и битта памперс рекламасидан олган пулни ҳам тўламайди-ми?..

Ажойиб замонларда яшаймизда. Муаллимга қамақ, миллардерга семечка пули.

Яна ушбу қарор устидан апелляция шикояти ёки протест бериш мумкинлиги маълум қилинибди.

Эээ, қисқаси ўша гап!
Ҳозир Сиз каби бойлар замони. Давлат активларини хусусийлаштириш бошланган. Қорақалпоғистоннинг Мўйноқидан тортиб Андижоннинг Хонободигача бўлган жойларни сотиб олинг.
Сизга ярашаверади, қолганларга шолпиллаб қолади.

@blogeruzofficial каналига уланинг!