Get Mystery Box with random crypto!

BASTION

Telegram kanalining logotibi bastiongr — BASTION B
Telegram kanalining logotibi bastiongr — BASTION
Kanal manzili: @bastiongr
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.86K
Kanalning ta’rifi

Биз ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қўрғонимиз!
Расмий саҳифаларимиз:- https://bastion11.taplink.ws
Мурожаатлар учун:-
@Bastion_Murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-05-16 15:16:43 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ мана 2 ойлик маошимизни халигачам берганлари йўқ! Ушбу масалада ёрдам берсангиз!

Жазолашга уста, битта хато қилсангиз 1 йил рағбатлантириш пулларини бермаймиз дейишади!
Халол мехнат қилиб топган ойлигимизни беришга келганда, битта бахонаси бор, пулимиз йўқ эмиш!

Хар куни битта вилоятдан камида 5-6 млрд сўм пул тушади! Шунда 14 та вилоятдан ўртача 4 млрд сўмдан тушганда ҳам 56 млрд сўм бўлади!

Эшмурадов жаноби олийлари қора ишчи ходимларини халол иш хақларини беринг!
Болаларимизни мактаби бор, боғчаси бор! Қорни бор!

Сизни фарзандларингизга ойдан ойга олаётган отни калласидак ойлигингиз етаётгандур! Лекин бизга олаётган 3-4 млн ойлигимиз 3 ойга етмаяпди!” - дейилмоқда хабарда.

P.S. Текшириб чиқилса, “пул йўқ дейдиган вазирликдаги хаммаси хар ойда ойлик ва премияларини олаетган бўлади!!!

Вилоятлардаги ишчилар эса пулсиз юришади, вахолангки вазирликка шу пулларни ўша вилоятлар ишлаб топиб тушуради.

Уларга пул йўқ, ома корни катта тепадаги амалдорларга ойлигам, премия хам бошқаям бор


"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
11.3K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-05-16 13:23:30
Шукрулло домла ишдан бўшатилди.

Халқ ичида "Шукрулло домла" номи билан танилган Шукрулло Эгамбердиевга ҳайфсан интизомий жазоси берилган ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этилган.

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси томонидан “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Шукрулло Эгамбердиевнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари муҳокама қилинган.

Йиғилишда имом-хатибнинг эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари имомлик мақомига тўғри келмаслигига айтилган. Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини тан олиб, узр сўраган. Имом-хатиб келгусидаги фаолиятида бундай камчиликларга йўл қўймаслигини билдирган.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
12.4K viewsedited  10:23
Ochish/sharhlash
2023-05-16 12:15:13 Фарғона 10-сонли тергов хибсхонаси бошлиғи ушбу қонун талабларини билмайди ёки билса хам уларга қасддан риоя қилмай укамни қамоқда қонунга зид равишда сақлаб келмоқда.

- Бундан ташқари, мазкур жиноят иши Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2023 йил 15 февраль куни қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 351-моддасида, -“Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим”. деб кўрсатилган.

Бироқ, мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддати 2023 йил 15 май куни тугаган бўлсада, 2023 йил 16 май куни дастлабки тергов тамомланмаган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда укам қонунга зид равишда қамоқда сақлаб келинмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ва Фарғона шаҳар прокуратураларига бир неча маротаба мурожаат қилдик. Лекин улар мурожаатларимизга бефарқ қараб келишмоқда.

Шу сабабли ушбу муаммони ҳал қилишда Сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлдик.
Сизлардан мазкур ҳолатни ижтимоий тармоқларда тарқатиб, республика миқёсидаги масъулларни хабардор қилишингизни илтимос қилиб қолар эдим.” - дейилмоқда хабарда.

P.S. Қабул қилинган Янги Конституция Фарғонага етиб бормадими ё умумман тан олинмадими уерда?! Нима бўлди уни ичидаги “инсон ҳуқуқи”, “судни рухсатисиз қамоқда ушлаш мумкинмас” деган жойлари?! Прокурор ухлаб қолдими?

Эски число билан муддат узайтирип қўйишим еки дело таништирувда деб подделка килиб қўйишим йўқ ома


"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
10.4K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2023-05-16 12:15:04 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз

Президент администрацияси бошлиғига,

Ўзбекистон Бош прокурорига,

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)га


Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан укам Болтабоев Шерзод Тўйчиевич ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан бўлган жиноят иши мавжуд.

Укам Ш.Т.Болтабоев 2023 йил 14 февраль куни соат 18:00 да Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2023 йил 16 февраль куни унга нисбатан “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва 14.02.2023 йил кунидан 10-сонли тергов хибсхонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 245-моддасида, -“Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.” Эҳтиёт чораси Ўзбекистон Республикаси ЖПК 245-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган уч ойлик муддатга (ушлаб туриш вақти ҳисобга олинган ҳолда) қўлланилган ҳисобланади.

Мазкур Кодекснинг 247-моддасига кўра, айбланувчини қамоқда сақлаб туришнинг ёки у уй қамоғида бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради, бу қарор судга юборилади. Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, айбланувчи, ҳимоячи иштирокида кўриб чиқилади.

Бироқ, Фарғона вилоят прокурори томонидан укам Болтабоев Шерзод Тўйчиевични қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқарилмаган ва бундай илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилмаган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, 2023 йил 14 май куни укам Ш.Т.Болтабоевни қамоқда сақлаб туриш муддати тугаган ва у икки кундан бери қонунга зид равишда қамоқда сақланмоқда.

2023 йил 14 май куни укамни қамоқда сақлаш муддати тугаётганлиги сабабли уни озод қилиш ҳақида 10-сонли тергов хибсхонаси бошлиғи Ф.Сидиқжоновга ариза билан мурожаат қилганмиз. Мазкур аризамиз Ф.Сидиқжонов томонидан шахсан қабул қилиб олинган.

Бироқ, хозирга қадар Ф.Сидиқжонов укамни озод қилгани йўқ.

Қонунда белгиланган ушлаб туриш ёки қамоқда сақлаб туриш муддати ўтгандан сўнг судга тақдим этилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилмаслиги, бундай ҳолларда, ушлаб турилган ёки қамоқда сақланаётган шахсни озод қилиш масаласи ЖПК 234-моддаси ва 240-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал этилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 234-моддасида, -“Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс, агар:
1) жиноят содир этганлиги ҳақидаги гумон тасдиқланмаса;
2) ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлмаса ёки уни қўллаш суд томонидан рад этилса;
3) ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган бўлса ва ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган ёхуд ушбу Кодекс 243-моддаси ўнинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ушлаб туриш муддати узайтирилмаган бўлса, озод қилинади. - дейилган.

Ушлаб турилган шахсни озод қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади.

Ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи уни дарҳол озод қилишлари шарт.

Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг уни ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими қонунда белгиланган ушлаб туриш муддати ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилади ва унинг озод қилинганлиги тўғрисида прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига билдириш хати юборади. - дейилган.

Давоми
9.5K views09:15
Ochish/sharhlash
2023-05-16 10:02:06 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хурматли бастион жамоаси!
Биз Олтинкўл тумани Мақсад махалласидан яна мурожат қиляпмиз.

26 апрель куни Мақсад мфй кенгаши йиғини бўлиб раисни бир йил давомида қилган ишлари бўйича хисобот беришини сўрадик. Хеч қандай ишни қилолмагани учун хисобот беролмади. Ахоли раисдан норози бўлганлиги учун  раисни шахсан ўзини иштирокида эплаб ишламаганлиги ахолини рози қимаганлиги учун махалла кенгаши аъзолари бир овоздан маъқуллаб эгаллаб турган вазифасидан озод қилишиб қарор чиқарилди.

Шундай кейин 29 апрель куни яна хокимликни 2  ходими ва қишлоққа бириккан депутат келишиб махалла кенгашини қарори тўғрилигини ва кенгаш аъзоларини ростдан ўзлари қўл қўйишгани бўйича суриштирув ўтказишиб қарорни тасдиқлашиб олиб кетишди.

Мана 15 кун бўлдиямки умуман кенгаш қарори ва аризасига жавоб йўқ. Туман хокимлигига ва жамгармага учрашсак икки кунда хал қиламиз деб вада беришади. Мақсад махалла ахолиси хозир кимга мурожат қилишни хам билмай қолди. Кенгаш қарорини хам инобатга олмаса нима қилиш керак экан.

Махалла раиси мана икки ойдан бери хохласа ишга чиқади хохламаса йўқ. Одамлар истаб топишолмайди. Телефон қилсак телефонини кўтармайди. Ахоли билан умуман иши йўқ. Тегишли ташкилот келиб махалла халқи билан гаплашсин тўплаб хамма раисдан норози.

Бу хокимликка Мақсад махалла халқи керакмас шекиллик ахолини муаммоси ташвишини етказмасдан йиғилишда муаммо сўраса индамасдан ўтирадиган раис керак экан.

Мухтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев Халқинг олдига бор дардини эшит деган бир вақтда. Хеч ким эшитмаса нима деб яна қаерга учрашиш кераклигини билмаяпмиз.

Сизлардан илтимос шу мурожатимизи вилоят ва республика рахбарларига етишида ёрдам берасизлар деган умиддамиз.

Шу мурожаатни чиқариб беринглар илтимос 3000 нафар ахолини илтимоси. Сизларни каналингларни аъзоларимиз. Бефарқ қўйманглар илтимос.” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
10.0K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-05-16 07:53:40
#адвокат_мурожаати #таҳрирсиз

Олий судда ижро интизоми шуми?!

М.Тиллаевга оид жиноят ишида Андижон вилоят ЖИБ апелляция судлов хайъатига раислик қилган Н.Расулов томонидан суд мажлиси баённомаси калбакилаштирилгани бўйича судьялар малака хайъатига ёзган аризамиз вилоят суди малака хайтига юборилди. Бу ерда жиноятга йўл қўйган судьяга Интизомий жазо тайинланиш билан чекланилган эди.

Вилоятни малака хайъати кароридан норози бўлиб Судьялар олий кенгашига ариза бердик. Кенгаш аризани Олий суд малака хайтига юбориб, 04.05.2023 йилда менга жавоб хати берилиши ҳақида жавоб хати юборган (расм)

Мана шунча вақт ўтиб кетгаен бўлсада жавоб хати юборилмади ва келмади.

Олий суд малака хайъати муносабат билдиришини сўраймиз. Ўтиб кетдию деб жим ўтирволиш бўмеди! Жиноят иши қўзғатилиши шарт бу холатда! Қайтиш йўқ! ” - дейилмоқда.

P.S. Олий суд мана бу мурожаатгаям муносабат билдирмаган. Вахолангки буниям худду шу судья қалбакилаштирган эди!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
10.4K viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2023-05-16 06:17:55 #обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум Бастион жамоаси. Биз Бустон тумани ХТБ жисмоний тарбия фани укитувчилари мурожат киляпмиз.

Бизга “Соглом турмуш тарзини кенг тадбик этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тугрисида”ги Олий Мажлис Сенатининг 26.08.2021 йилги СК-368-4 (рим ракамида) сонли карори хамда Уз.Рес.Президентининг 30.10.2020 йилдаги ПФ-6099 сонли фармонига асосан хар бир мактабда бир нафар жисмоний тарбия укитувчисига "Спорт таргиботчиси "кушимча вазифаси юклатилиб (мактаб карори билан) лавозим маошига 20% микдорида кушимча устама бериш белгиланган.

2023 йил январ ойидан ушбу устама тухтатиб куйилди ва биз туман ХТБ экономисти Мамиров Ш.га учраганимизда-ушбу устама карорда "бюджетдан ташкари маблаглар хисобидан" дейилган деб тулай олмаслигини айтди.

Биз 24.02.2023 куни Бустон тумани Адлия булими ходими Исомиддин Эргашевга ариза билан мурожат килдик (11 киши,хозирда яна 9 киши ариза берди) 2 ярим ой деганда аризамиз туман фукоролик судида судя Н.Камбаров, АДЛИЯ ходими И.Эргашев, ХТБ ходими Ш.Мамировлар иштирокида 2-1703-2701/159 суд ишида куриб чикилди.

Суд январ ойидан бошлаб туланмаган устамаларни тулаб беришни хтб зиммасига куйиб карор чикарди (карор ХТБ да хам Адлияда хам мавжуд)

Иш курилганидан 1 ойдан ортик вакт утиб кетган булсаям, шикоят бериш муддати уткан булсаям Адлия ходими И.Эргашев ХТБ экономисти Ш.Мамиров пулни тулаш нияти йуклигини суд кароридан норози булиб апилация берганини айтмокда.

Призидент фармони хамда Олий Мажлис Сенат карорининг мазмун мохиятини тушунмаслиги окибатида мана 3 ярим ойдирки укитувчилар иш-адлия -суд орасида сарсонмиз.

Тез кунларда барча материалларни туплаб суд карорлари билан Мактаб хамда мактабгача таьлими вазирлигига хамда Республика пракратурасига юборилади хамда очик эьлон килинади.

УШБУ МУРОЖАТНИ ЕРИТИШДА БАСТИОНДАН АМАЛИЙ ЕРДАМ СУРАБ КОЛАМИЗ..” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
10.6K views03:17
Ochish/sharhlash
2023-05-13 15:01:48
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Жалақудуқ тумани хокимлиги томонидан фермер хўжаликларни ер майдонларни мажбурий тартибда топширтириш борасида янги ғоя ишлаб чиқилди.

Яъни, Ўзбекистон Президентини 24.08.2022 йилдаги ПФ-198-сонли Фармони талабларига зид равишда туман ИИБ ходимлари жалб қилиниб, хокимликнинг маъмурий биносига олиб келиниб, оммавий ер майдонларига бўлган ижара шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида аризалар ёздирилмоқда.

Давлат кадастрлар палатаси Жалақудуқ тумани филиали томонидан гўёки ушбу ер майдонларни бўш майдон эканлиги ва туман захира ерлари таркибида туриши тўғрисидаги ёзувлар билан “Е-аукцион» савдо платформасига жойлаштирилмоқда.

Мазкур холатларга йўл қўйилмаслик учун Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари Кенгаши томонидан республиканинг барча шахар, туман ҳокимларига огохлантириш хатлари юборилган.

Туман хокимининг бундай ҳатти-харакатларини қилишига қандай омиллар сабаб бўлди экан?!” - дейилмоқда.

"BASTION"
@bastiongr
6.0K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-05-13 08:33:00
Бургалар билан ўтказилган тажрибада, шиша идишга солиб қўйилган бургалар 3 кун ўтиб, шиша идиш қопқоғидан баландга сакрай олишмаган экан.

Энг қизиғи улардан туғилганлар хам ўша баландликдан юқорига сакролмаган.

Жамият хам шу бургалар каби. Шунинг учун кимдур Сизларга боғлаб берган чегаралар билан яшаманг!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
10.3K viewsedited  05:33
Ochish/sharhlash
2023-05-12 20:58:55 “Отнинг калласидек” ойлик олган ЎзТест директори лавозимидан кетди

ЎзТест” агентлиги матбуот котибини хабар беришича,- Ижтимоий тармоқларда жуда юқори маош олгани учун кўплаб э’тирозларга сабаб бўлган Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” (ЎзТест) давлат муассасаси директори Жамшид Ғаниев ишдан олинди. Ғаниев ва муассасанинг бошқа мулозимлари устидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш олиб борилмоқда экан.

Шунингдек, Ўзтест директори Жамшид Ғаниев ишдан олиниб, Жамшид Ниғматович Шукуров марказнинг бош директори этиб тайинланган.

P.S. Бухгалтер братанни ойлиги рахбариникидан хам кўп эдию, у акамиз нима бўлдикин?!

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr
13.4K viewsedited  17:58
Ochish/sharhlash