Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз 'Ҳудудгазтаъминот' АЖ мана 2 о | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ мана 2 ойлик маошимизни халигачам берганлари йўқ! Ушбу масалада ёрдам берсангиз!

Жазолашга уста, битта хато қилсангиз 1 йил рағбатлантириш пулларини бермаймиз дейишади!
Халол мехнат қилиб топган ойлигимизни беришга келганда, битта бахонаси бор, пулимиз йўқ эмиш!

Хар куни битта вилоятдан камида 5-6 млрд сўм пул тушади! Шунда 14 та вилоятдан ўртача 4 млрд сўмдан тушганда ҳам 56 млрд сўм бўлади!

Эшмурадов жаноби олийлари қора ишчи ходимларини халол иш хақларини беринг!
Болаларимизни мактаби бор, боғчаси бор! Қорни бор!

Сизни фарзандларингизга ойдан ойга олаётган отни калласидак ойлигингиз етаётгандур! Лекин бизга олаётган 3-4 млн ойлигимиз 3 ойга етмаяпди!” - дейилмоқда хабарда.

P.S. Текшириб чиқилса, “пул йўқ дейдиган вазирликдаги хаммаси хар ойда ойлик ва премияларини олаетган бўлади!!!

Вилоятлардаги ишчилар эса пулсиз юришади, вахолангки вазирликка шу пулларни ўша вилоятлар ишлаб топиб тушуради.

Уларга пул йўқ, ома корни катта тепадаги амалдорларга ойлигам, премия хам бошқаям бор


"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr