Get Mystery Box with random crypto!

Шукрулло домла ишдан бўшатилди. Халқ ичида 'Шукрулло домла' н | BASTION

Шукрулло домла ишдан бўшатилди.

Халқ ичида "Шукрулло домла" номи билан танилган Шукрулло Эгамбердиевга ҳайфсан интизомий жазоси берилган ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этилган.

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси томонидан “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Шукрулло Эгамбердиевнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари муҳокама қилинган.

Йиғилишда имом-хатибнинг эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари имомлик мақомига тўғри келмаслигига айтилган. Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини тан олиб, узр сўраган. Имом-хатиб келгусидаги фаолиятида бундай камчиликларга йўл қўймаслигини билдирган.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr