Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Президент администрацияси бош | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

Президент администрацияси бошлиғига,

Ўзбекистон Бош прокурорига,

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)га


Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан укам Болтабоев Шерзод Тўйчиевич ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан бўлган жиноят иши мавжуд.

Укам Ш.Т.Болтабоев 2023 йил 14 февраль куни соат 18:00 да Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2023 йил 16 февраль куни унга нисбатан “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва 14.02.2023 йил кунидан 10-сонли тергов хибсхонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 245-моддасида, -“Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.” Эҳтиёт чораси Ўзбекистон Республикаси ЖПК 245-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган уч ойлик муддатга (ушлаб туриш вақти ҳисобга олинган ҳолда) қўлланилган ҳисобланади.

Мазкур Кодекснинг 247-моддасига кўра, айбланувчини қамоқда сақлаб туришнинг ёки у уй қамоғида бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради, бу қарор судга юборилади. Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, айбланувчи, ҳимоячи иштирокида кўриб чиқилади.

Бироқ, Фарғона вилоят прокурори томонидан укам Болтабоев Шерзод Тўйчиевични қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқарилмаган ва бундай илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилмаган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, 2023 йил 14 май куни укам Ш.Т.Болтабоевни қамоқда сақлаб туриш муддати тугаган ва у икки кундан бери қонунга зид равишда қамоқда сақланмоқда.

2023 йил 14 май куни укамни қамоқда сақлаш муддати тугаётганлиги сабабли уни озод қилиш ҳақида 10-сонли тергов хибсхонаси бошлиғи Ф.Сидиқжоновга ариза билан мурожаат қилганмиз. Мазкур аризамиз Ф.Сидиқжонов томонидан шахсан қабул қилиб олинган.

Бироқ, хозирга қадар Ф.Сидиқжонов укамни озод қилгани йўқ.

Қонунда белгиланган ушлаб туриш ёки қамоқда сақлаб туриш муддати ўтгандан сўнг судга тақдим этилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилмаслиги, бундай ҳолларда, ушлаб турилган ёки қамоқда сақланаётган шахсни озод қилиш масаласи ЖПК 234-моддаси ва 240-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал этилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 234-моддасида, -“Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс, агар:
1) жиноят содир этганлиги ҳақидаги гумон тасдиқланмаса;
2) ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлмаса ёки уни қўллаш суд томонидан рад этилса;
3) ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган бўлса ва ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган ёхуд ушбу Кодекс 243-моддаси ўнинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ушлаб туриш муддати узайтирилмаган бўлса, озод қилинади. - дейилган.

Ушлаб турилган шахсни озод қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади.

Ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи уни дарҳол озод қилишлари шарт.

Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг уни ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими қонунда белгиланган ушлаб туриш муддати ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилади ва унинг озод қилинганлиги тўғрисида прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига билдириш хати юборади. - дейилган.

Давоми