Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Ассалому алайкум хурматли бас | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум хурматли бастион жамоаси!
Биз Олтинкўл тумани Мақсад махалласидан яна мурожат қиляпмиз.

26 апрель куни Мақсад мфй кенгаши йиғини бўлиб раисни бир йил давомида қилган ишлари бўйича хисобот беришини сўрадик. Хеч қандай ишни қилолмагани учун хисобот беролмади. Ахоли раисдан норози бўлганлиги учун  раисни шахсан ўзини иштирокида эплаб ишламаганлиги ахолини рози қимаганлиги учун махалла кенгаши аъзолари бир овоздан маъқуллаб эгаллаб турган вазифасидан озод қилишиб қарор чиқарилди.

Шундай кейин 29 апрель куни яна хокимликни 2  ходими ва қишлоққа бириккан депутат келишиб махалла кенгашини қарори тўғрилигини ва кенгаш аъзоларини ростдан ўзлари қўл қўйишгани бўйича суриштирув ўтказишиб қарорни тасдиқлашиб олиб кетишди.

Мана 15 кун бўлдиямки умуман кенгаш қарори ва аризасига жавоб йўқ. Туман хокимлигига ва жамгармага учрашсак икки кунда хал қиламиз деб вада беришади. Мақсад махалла ахолиси хозир кимга мурожат қилишни хам билмай қолди. Кенгаш қарорини хам инобатга олмаса нима қилиш керак экан.

Махалла раиси мана икки ойдан бери хохласа ишга чиқади хохламаса йўқ. Одамлар истаб топишолмайди. Телефон қилсак телефонини кўтармайди. Ахоли билан умуман иши йўқ. Тегишли ташкилот келиб махалла халқи билан гаплашсин тўплаб хамма раисдан норози.

Бу хокимликка Мақсад махалла халқи керакмас шекиллик ахолини муаммоси ташвишини етказмасдан йиғилишда муаммо сўраса индамасдан ўтирадиган раис керак экан.

Мухтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев Халқинг олдига бор дардини эшит деган бир вақтда. Хеч ким эшитмаса нима деб яна қаерга учрашиш кераклигини билмаяпмиз.

Сизлардан илтимос шу мурожатимизи вилоят ва республика рахбарларига етишида ёрдам берасизлар деган умиддамиз.

Шу мурожаатни чиқариб беринглар илтимос 3000 нафар ахолини илтимоси. Сизларни каналингларни аъзоларимиз. Бефарқ қўйманглар илтимос.” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr