Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Жалақудуқ тумани хокимлиги то | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Жалақудуқ тумани хокимлиги томонидан фермер хўжаликларни ер майдонларни мажбурий тартибда топширтириш борасида янги ғоя ишлаб чиқилди.

Яъни, Ўзбекистон Президентини 24.08.2022 йилдаги ПФ-198-сонли Фармони талабларига зид равишда туман ИИБ ходимлари жалб қилиниб, хокимликнинг маъмурий биносига олиб келиниб, оммавий ер майдонларига бўлган ижара шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида аризалар ёздирилмоқда.

Давлат кадастрлар палатаси Жалақудуқ тумани филиали томонидан гўёки ушбу ер майдонларни бўш майдон эканлиги ва туман захира ерлари таркибида туриши тўғрисидаги ёзувлар билан “Е-аукцион» савдо платформасига жойлаштирилмоқда.

Мазкур холатларга йўл қўйилмаслик учун Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари Кенгаши томонидан республиканинг барча шахар, туман ҳокимларига огохлантириш хатлари юборилган.

Туман хокимининг бундай ҳатти-харакатларини қилишига қандай омиллар сабаб бўлди экан?!” - дейилмоқда.

"BASTION"
@bastiongr