Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона 10-сонли тергов хибсхонаси бошлиғи ушбу қонун талаблар | BASTION

Фарғона 10-сонли тергов хибсхонаси бошлиғи ушбу қонун талабларини билмайди ёки билса хам уларга қасддан риоя қилмай укамни қамоқда қонунга зид равишда сақлаб келмоқда.

- Бундан ташқари, мазкур жиноят иши Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2023 йил 15 февраль куни қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 351-моддасида, -“Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим”. деб кўрсатилган.

Бироқ, мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддати 2023 йил 15 май куни тугаган бўлсада, 2023 йил 16 май куни дастлабки тергов тамомланмаган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда укам қонунга зид равишда қамоқда сақлаб келинмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ва Фарғона шаҳар прокуратураларига бир неча маротаба мурожаат қилдик. Лекин улар мурожаатларимизга бефарқ қараб келишмоқда.

Шу сабабли ушбу муаммони ҳал қилишда Сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлдик.
Сизлардан мазкур ҳолатни ижтимоий тармоқларда тарқатиб, республика миқёсидаги масъулларни хабардор қилишингизни илтимос қилиб қолар эдим.” - дейилмоқда хабарда.

P.S. Қабул қилинган Янги Конституция Фарғонага етиб бормадими ё умумман тан олинмадими уерда?! Нима бўлди уни ичидаги “инсон ҳуқуқи”, “судни рухсатисиз қамоқда ушлаш мумкинмас” деган жойлари?! Прокурор ухлаб қолдими?

Эски число билан муддат узайтирип қўйишим еки дело таништирувда деб подделка килиб қўйишим йўқ ома


"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr