Get Mystery Box with random crypto!

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз “Ассалому алайкум Бастион жамо | BASTION

#обуначиларимиздан #таҳрирсиз

“Ассалому алайкум Бастион жамоаси. Биз Бустон тумани ХТБ жисмоний тарбия фани укитувчилари мурожат киляпмиз.

Бизга “Соглом турмуш тарзини кенг тадбик этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тугрисида”ги Олий Мажлис Сенатининг 26.08.2021 йилги СК-368-4 (рим ракамида) сонли карори хамда Уз.Рес.Президентининг 30.10.2020 йилдаги ПФ-6099 сонли фармонига асосан хар бир мактабда бир нафар жисмоний тарбия укитувчисига "Спорт таргиботчиси "кушимча вазифаси юклатилиб (мактаб карори билан) лавозим маошига 20% микдорида кушимча устама бериш белгиланган.

2023 йил январ ойидан ушбу устама тухтатиб куйилди ва биз туман ХТБ экономисти Мамиров Ш.га учраганимизда-ушбу устама карорда "бюджетдан ташкари маблаглар хисобидан" дейилган деб тулай олмаслигини айтди.

Биз 24.02.2023 куни Бустон тумани Адлия булими ходими Исомиддин Эргашевга ариза билан мурожат килдик (11 киши,хозирда яна 9 киши ариза берди) 2 ярим ой деганда аризамиз туман фукоролик судида судя Н.Камбаров, АДЛИЯ ходими И.Эргашев, ХТБ ходими Ш.Мамировлар иштирокида 2-1703-2701/159 суд ишида куриб чикилди.

Суд январ ойидан бошлаб туланмаган устамаларни тулаб беришни хтб зиммасига куйиб карор чикарди (карор ХТБ да хам Адлияда хам мавжуд)

Иш курилганидан 1 ойдан ортик вакт утиб кетган булсаям, шикоят бериш муддати уткан булсаям Адлия ходими И.Эргашев ХТБ экономисти Ш.Мамиров пулни тулаш нияти йуклигини суд кароридан норози булиб апилация берганини айтмокда.

Призидент фармони хамда Олий Мажлис Сенат карорининг мазмун мохиятини тушунмаслиги окибатида мана 3 ярим ойдирки укитувчилар иш-адлия -суд орасида сарсонмиз.

Тез кунларда барча материалларни туплаб суд карорлари билан Мактаб хамда мактабгача таьлими вазирлигига хамда Республика пракратурасига юборилади хамда очик эьлон килинади.

УШБУ МУРОЖАТНИ ЕРИТИШДА БАСТИОНДАН АМАЛИЙ ЕРДАМ СУРАБ КОЛАМИЗ..” - дейилмоқда хабарда.

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr