Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банкнинг «Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нис | 🇺🇿Bankxabar

Марказий банкнинг «Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори бугундан кучга кирди!

Марказий банк чора ва санкцияларни қўллашда қуйидаги манбалардан фойдаланади:

назорат тадбирлари, инспекция (текшириш) ва масофавий назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар;
аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ёки хулосалар;
давлат органларининг, жумладан ички ишлар, прокуратура ва суд органларининг банклар ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан содир этилган қоидабузарликлар акс эттирилган ҳужжатлари;
банк ва нобанк кредит ташкилотлари истеъмолчиларининг мурожаатларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар;
Марказий банкнинг кўрсатмаларига асосан банк ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки маълумотлар;
Марказий банкнинг асослантирилган мулоҳазаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар.

Барча банк ходимлари қайтадан танишиб чиқишини тавсия қиламиз. Билмаган эканман деб яна жаримага тортилиб ўтирманг!

Каналга уланиш @Bankxabar