Get Mystery Box with random crypto!

“Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда | 🇺🇿Bankxabar

“Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда”. Марказий банк раиси бу бўйича лойиҳа якунига етганини маълум қилди

Барча бирламчи бозордаги уйларга ипотека кредитларини ажратиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди, дея хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

“Ипотека бўйича Ҳукуматнинг 17-18 фоизлик нормалари имтиёзли ипотека доирасига киради ва у ерда белгиланганки, агар Марказий банк қайта молиялаш ставкани оширса фоизлар ошмайди, тушадиган бўлса, пасаяди. Бугунги кунда биз қайта молиялаш ставкасини ўзгартирганимиз йўқ, бу дегани ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Олдиндан айтмоқчи эмасман, бу муҳокама жараёнида. Лойиҳага кўра, аввал имтиёзли кредитлар маълум бир бозордаги уй-жой сегментига йўналтирилган бўлса, ҳозир Иқтисодиёт ва молия вазирлиги барча бирламчи бозордаги уйларга кредит ажратади”, — деди Марказий банк раиси.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar