Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 44.31K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 195

2022-01-24 09:14:41
Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров томонидан имтиёзли кредит ажратиш юзасидан тижорат банкларига, ҳокимликлар ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларига кўрсатма жўнатилган.

Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк зиммасига ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий тавсиялар берилган аризалар бўйича ўрнатилган тартибда имтиёзли кредитлар ажратиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, қуйидагиларга имтиёзли кредит олиш бўйича тавсия берилмаслиги таъкидланган:
дастурлар доирасида ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган;
аввал ажратилган кредитлардан самарасиз фойдаланган;
салбий кредит тарихига эга қарздорларга.

Тавсия: имтиёзли кредит олмоқчи бўлган ва ўтган йили ариза бериб кредит ололмаган фуқаролар, Сизларга биринчи навбатда маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчиларига учрашишни ҳамда улардан аниқ ва қўшимча маълумот олиб ҳаракат қилишингизни маслаҳат берамиз.

@bankmijoz
19.8K views06:14
Ochish/sharhlash
2022-01-21 19:14:54
Ўзсаноатқурилишбанк - 2021 йилнинг энг фаол банки!

Rost24 ахборот портали ташаббуси билан журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган “Йил танлови - 2021” танлови натижаларига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк 2021 йилнинг энг фаол банки деб топилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистондаги энг йирик тижорат банкларидан бири бўлган Ўзсаноатқурилишбанк 2021 йил якунларига кўра, тижорат банклари орасида энг кўп соф фойда кўрган банкка айланди. Шунингдек, айни пайтда Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш жараёнлари якунланмоқда.

Банкимиз жамоаси ва мижозларини ушбу эътироф билан табриклаймиз.

@b_bozorov
7.7K views16:14
Ochish/sharhlash
2022-01-21 16:13:50 Боғот туманида икки фуқаро тадбиркордан 10 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 45 минг доллар сўрагани ва ушбу пуллардан 15 минг долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Шундай хабарларни ўқиб, одам хафа бўлиб кетади.

Ачинарли тарафи — айб тадбиркорларда эмас аслида!

@bankmijoz
11.4K views13:13
Ochish/sharhlash
2022-01-21 09:21:23 Ихтиёрий мамлакатда содир бўлаётган жараёнлар ҳақида ўйлаш учун энг яхши инструментлардан бири - бу пулни нархи. 

Пулни нархи деганда, инфляцияни айириб ташланганидан кейинги, «ҳақиқий» кредит фоиз ставкалари. Масалан, Ўзбекистонда бу йили ўртача кредитни нархи ўтган йилдан кўра икки фоизга ошган. Ваҳоланки, инфляция даражаси, 2021 йил тушган ҳам, яъни инфляцияни ҳисобга олсак, 2021 йилда пулни нархи, 2020 йилдан кўра (3%га) қимматроқ бўлди. Лекин айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда банк секторидан ташқарида ҳам «пул бозори» мавжуд. Масалан кўчада қарз олиш фоизлари. Ёки, одамлар бир бирларига техника, автомобиль каби товарларни “насияъга” бериш нархлари. Ёки бизнесга инвестициялардаги кутилмалар, яъни бизнес сармоядорлари кутадиган фойда коэффициенти. Буларни ҳаммаси, банк секторидан қимматроқда баҳолангани учун, банк секторидаги нархни консерватив чегара қилиб олиб, хулоса қилсак бўлади.

Хулоса қуйидагича - пулни нархи қимматлашди. Демак пулга ошган талабни таклиф қоплаб бера олмаяпти. Албатта бу ёмон нарса. Пул қимматлиги ривожланиш ва тараққиёт учун жуда муҳим, пул қанчалик қиммат бўлса, шунчалик ҳамма бошқа нарса қиммат бўлади ва тадбиркорлик нархини қимматлаштиради. Пулни нархига кўп нарса таъсир қилади, лекин асосий нарса — мамлакатдаги бизнес юритиш рисклари. Қанчалик риск кўп бўлса, шунчалик пул қиммат. 

Хўп, мамлакатдаги рискларга нима таъсир қилади? Жавоб оддий ва эски — ҳуқуқий муҳит. Ислоҳотлар самарадорлиги, ёки хоҳласангиз, мамлакат тараққиёти учун асосий ўлчов ва ислоҳотлар сифати учун энг муҳим КПИ бу рисклар ва пулни нархи. Ҳуқуқий муҳит ва ўйин қоидаларини ислоҳот қилишимиз, пулни нархи тушишига шу билан бирга тадбиркорлик жозибаси ошиши ва инсонларни даромадлари ошишига олиб келади.
12.7K views06:21
Ochish/sharhlash
2022-01-21 08:12:38 ​​2021 йил мобайнида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси миқдори 7,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 1,5 баробарга ошди (2020 йилда - 4,6 млрд. АҚШ долл.).

Шу билан бирга, жисмоний шахсларга 4,6 млрд. АҚШ доллари сотилди ҳамда ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ўсди (2020 йилда - 4,1 млрд. АҚШ долл.).

2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 8,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 - 2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошди (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

Манба.

@bankmijoz
13.3K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-01-20 13:44:11 Банк соҳасида тажрибага эга мутахассисларни Ипак йўли банки кредитлаш бўлимига ишга таклиф қилмоқда.

Номзодлар ўз резюмеларини n.abdigaffarov@ipakyulibank.uz электрон манзилига жўнатишлари мумкин.

@bankmijoz
11.8K views10:44
Ochish/sharhlash
2022-01-20 12:43:55 Марказий банк Раиси: Келгусида 200.000 сўмлик купюрани муомалага чиқариш ҳам режалаштирилган.

UPD: Бу 2024 йилга мўлжалланган.

@bankmijoz
15.0K viewsedited  09:43
Ochish/sharhlash
2022-01-20 12:23:42 Тижорат банклари томонидан 2021 йилда 167 трлн.сўм кредит ажратилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 31%га кўпдир. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 42% га ўсган.
13.7K views09:23
Ochish/sharhlash
2022-01-20 12:07:33 Марказий банк Раиси М.Нурмуратов иштирокида асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича матбуот анжуманидан жонли эфир намойиши бошланди.

@bankmijoz
14.0K views09:07
Ochish/sharhlash
2022-01-20 10:09:11 Марказий банк Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

@bankmijoz
13.9K views07:09
Ochish/sharhlash