Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.97K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 192

2022-04-29 11:23:54 Бугун Сенатда Марказий банкнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда Сенат Раиси тижорат банкларида амалга оширилаётган коррупцион ҳолатлар ислоҳотларга соя солаётганини таъкидлаган.

Марказий банк фаолиятига баҳо бериларкан, Хоразм вилояти мисолида фаолият самарали йўлга қўйилмагани, қатор хато ва камчиликлар борлиги ҳамда регулятор сифатида буни Марказий банк назорат қилиши кераклиги таъкидланган.

Сенат Раиси битта банкда камчиликка йўл қўйган, хатто жиноят содир қилган банк масъулининг бошқа бир банкка бориб ишга жойлашиши нотўғри эканлигини айтиб ўтган.

Шунингдек, Т.Нарбаева томонидан тижорат банкларига янги, ёш рахбар кадрлар тайинлагандан кейин уларни замон талабларига мос равишда ишни ташкиллаштира оладиган қилиб ўқитиш кераклиги юзасидан Марказий банк раҳбариятига зарурий тавсиялар берилибди.

@bankmijoz
15.7K views08:23
Ochish/sharhlash
2022-04-29 10:31:43 Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, дам олиш кунлари (30 апрель, 3-4 май кунлари) тижорат банкларининг айрим валюта айирбошлаш шохобчалари фаолият кўрсатар экан.

@bankmijoz
14.3K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-04-29 07:36:06
#фойдали_маслаҳат

Tenge24 мобил иловаси орқали картадан картага пул ўтказмалари (Р2Р) барча банк карталари учун 0% экан (Humo ёки Uzcard бўлишидан қатъий назар).

Шунчаки, мобил иловани ўрнатиб олсангиз бўлди, TengeBank картаси бўлиши талаб этилмайди.

@bankmijoz
18.1K views04:36
Ochish/sharhlash
2022-04-29 06:01:56 Бугун 29 апрель банклар учун ойнинг сўнгги иш куни.
Барча банк ходимларига сабр тоқат тилаймиз.

Шунингдек, бугун байрамолди иш ҳафтасининг сўнгги иш куни бўлиб, эртадан бошлаб банклар учун ҳам 5 кун кетма-кет дам олиш кунлари ҳисобланади. Шу сабабли банк билан боғлиқ масалаларингизни бугун ҳал қилиб олинг.

PS: Кредитларини ойнинг сўнгги кунлари тўлашга одатланганлар одатда кредит фоизларига қўшимча қилиб маълум миқдорда пеня ҳам тўлаб борадилар, буни унутманг!

@bankmijoz
19.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-04-28 16:53:41 OTP Bank Россиядаги фаолиятини тугатиши мумкин

Банк бош директори Шандор Чаньи Reuters'га маълум қилишича, OTP Bank Россиядаги шўъбасини сотиши ёки фаолиятини тугатиши бўйича Украина ҳукумати томонидан кучли босим остида қолмоқда.

"... Биз босим остида қарор қабул қилмаймиз. Биз қулай вақтни кутамиз. Биз Россияда бир неча йил қолишимиз мумкин, лекин лозим бўлса, биз бир ҳафта давомида (Россия шўъбасини) сотишга тайёрмиз." деб ўз фиркини билдирган Шандор Чаньи.

Унинг билдиришича, агар салоҳиятли харидор топилса OTP Россиядаги бўлинмаcини €500 млнга сотиши мумкин.

@bankmijoz
9.5K views13:53
Ochish/sharhlash
2022-04-28 14:42:18 Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май — душанба кунига тўғри келиши ва бу бўйича тез орада Президент ҳужжати эълон қилиниши айтилмоқда.

@bankmijoz
13.1K views11:42
Ochish/sharhlash
2022-04-28 14:40:56 Микрокредитбанк Ички аудит департаменти аудитори лавозимига танлов эълон қилмоқда.

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар 2022 йил 20 майгача hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига “Aудит” белгиси билан маълумотномангизни юборишлари мумкин.

@bankmijoz
11.7K views11:40
Ochish/sharhlash
2022-04-28 13:39:38 Муаммоли кредитлар ҳажми 381 млрд.сўмга камайган

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил 1 апрель ҳолатига муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми 16,8 трлн.сўмни ташкил қилиб, жами кредит портфелидаги улуши 4,9% бўлган.

Март ойида NPL 381 млрд.сўмга қисқарган бўлиб, ушбу камайиш банклар кесимида асосан Халқ банки, Ипотека-банк, Алоқабанк ва Asia Alliance Bank ҳиссасига тўғри келган.

Асосий йирик банкларни (кредит портфели 10 трлн.сўмдан ортиқ) кўрадиган бўлсак, NPL улуши энг кам банк Hamkorbank (0,9%) ҳисобланса, кейинги ўринларда Ипотека-банк (3,0%) ва Ўзсаноатқурилишбанк (3,76%) жой олган.

@bankmijoz
12.9K views10:39
Ochish/sharhlash
2022-04-28 12:34:54
ЎзСҚБ миллий валютада янги омонат турларини таклиф этмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “Ishonch” ва “Yuksalish” номли янги муддатли омонатлар жорий этилди.

Ушбу омонатлар JOYDA мобил иловаси орқали очилганда даромадлилик нисбатан юқори бўлади, онлайн тарзда осон ва енгил бошқарилади.

“Ishonch” омонати

Омонат муддати 13 ойни ташкил қилиб, энг кам сумма 500 000 сўм этиб белгиланган. Омонатга йиллик устама банк филиаллари ва сотув офисларида очилганда 20 фоиз, JOYDA мобил иловаси орқали эса 21 фоиз миқдорида ҳисобланади.

Омонатга қўшимча маблағлар киритиб бориш ва ечиб олиш кўзда тутилмаган. Бироқ, уни муддатидан олдин ёпиш имконияти мавжуддир.

“Yuksalish” омонати

Омонатнинг сақланиш муддати 13 ой, бошланғич бадал миқдори эса 100 000 сўм. Омонат даромадлилиги банк филиаллари ва сотув офисларида расмийлаштирилганда 19 фоиз, JOYDA мобил иловаси орқали эса 20 фоиз ҳажмида белгиланган.

Мижоз ўз хоҳишига кўра омонатга қўшимча маблағлар киритиб бориши ва қисман ечиб олиши мумкин.

@bankmijoz
12.9K views09:34
Ochish/sharhlash
2022-04-28 11:39:09 Асакабанк техник сабабларга кўра, жисмоний шахсларга ажратиладиган барча турдаги кредитлар тўхтатилганини маълум қилмоқда.

@bankmijoz
13.3K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash