Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 43.52K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 198

2021-12-23 12:01:00
Кўчмас мулкка сармоя киритинг

Қурилиш босқичида кўчмас мулкка сармоя киритиш ва у фойдаланишга топширилгандан сўнг қайта сотиш инвестициянинг энг оммабоп стратегияларидан бири бўлиб қолмоқда!

Golden House'нинг энг истиқболли лойиҳаларидан бири — Xosiyat турар жой мажмуасига инвестиция киритинг ва йиллик 12% дан бошлаб даромадга эга бўлинг!

Харидорлар учун қишки чегирмалар амал қилмоқда.

+998 78 113 01 77
gh.uz| Telegram
Савдо офиси
11.2K views09:01
Ochish/sharhlash
2021-12-23 10:12:51
Фарғонада биринчи рақамли банк ҳисобланувчи TBC Bank минтақавий шоу-румининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

2021 йил 22 декабр куни Фарғона шаҳрида TBC Bank минтақавий шоу-румининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда “TBC Bank” Бошқарув раиси Спартак Тетрашвили, Комплаенс ва операцион хавфлар бўйича директори Ҳикоят Дадабаева ва бошқалар иштирок этишди.

TBC Bank шоу-румлари стандарт банк филиалларидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда мижозларга банк хизматлари кўрсатилмайди, барча хизматлардан онлайн фойдаланиш мумкин. Ушбу шахобчалар фойдаланувчилар TBC UZ иловасида рўйхатдан ўтган ҳолда тасдиқлаш жараёнидан ўтиб, тўлақонли мижозга айланиши, шунингдек, банк картасини олиш борасида малакали мутахассислардан маслаҳатлар олишларига мўлжалланган.

Фарғона шоу-руми ходимлар штати ҳозирги кунда 23 кишини ташкил этади.

Маълумот учун: TBC Bank 2020 йилда Ўзбекистон бозорига биринчи рақамли банк сифатида кириб келган. Ҳозирги вақтда TBC UZ иловаси 1,3 миллиондан ортиқ марта юклаб олинган.

@bankmijoz
12.7K views07:12
Ochish/sharhlash
2021-12-23 08:23:18 Айтишларича, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Мансуров Эркин Мухторович тайинланган.

Э.Мансуров бугунга қадар Ипотека-банк Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Жамшид Шаропов куни кеча Шофиркон тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

@bankmijoz
14.4K views05:23
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:23:04 Uzcard карталар эгалари учун Paysend халқаро пул ўтказмалари орқали эндиликда Ўзбекистондан хорижга пул жўнатиш имконияти ишга туширилибди.

Лойиҳа Ўзбекистондаги ҳамкор банк – Universalbank кўмагида Paysend инновацион молиявий технологик хизмат томонидан ишга туширилди. Plum Technologies лойиҳанинг техник интегратори сифатида қатнашган.

@bankmijoz
14.4K viewsedited  04:23
Ochish/sharhlash
2021-12-22 17:18:02 ​​​​Изоҳсиз!

PS:
шунча "саватча"лар қаерларга боришини билсангиз керак-а!

@bankmijoz
12.8K views14:18
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:12:51 ​​Алфа-банкнинг 30 ёшли кассири жорий йилнинг 3 декабрь куни банк кассасидан 15 млн рубль, 49 минг АҚШ доллари ва 49 минг ЕВРО миқдоридаги пул маблағларини олиб чиқиб кетган. Банкда бу ҳақида орадан 4 кун ўтиб хабар топишган.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва тергов ишлари давом этмоқда деб хабар бермоқда Россия ИИВ расмий вакили.

@bankmijoz
14.3K views12:12
Ochish/sharhlash
2021-12-22 12:30:53
Palisade - bu ko'pchilik uchun orzu qilingan avtomobil.

Innovatsion va intellektual funksiyalar, xavfsizlik, qulaylik va boshqaruvdagi yengillik uning asosiy afzalliklari hisoblanadi.

Orzuingizga erishing! Eng yaxshisini tanlang!

Call Center 1248
www.hyundai.com
9.0K views09:30
Ochish/sharhlash
2021-12-22 10:29:14
2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни ҳудудлар кесимида молиялаштириш параметрлари.

Энг кўп молиялаштириш маблағлари Бухоро (915 млрд.сўм), Самарқанд (900 млрд.сўм) ва Фарғона (900 млрд.сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

@bankmijoz
13.6K views07:29
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:06:59 ​​Микрокредитбанк Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс-назорат) департаменти директори лавозимига танлов эълон қилмоқда.

Танловда иштирок этиш учун 2022 йил 5 январга қадар hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига “Комплаенс” белгиси билан маълумотномангизни юборишингиз мумкин.

Номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
13.7K views05:06
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:51:33
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, банк ва уюшма раҳбарияти, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Марказда машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди, етарли адабиётлар фонди шакллантирилди.

Ўқув марказида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳавий малакаси ошириб борилади. Ўқув курслари жами 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имкони мавжуд.

@bankmijoz
8.9K views14:51
Ochish/sharhlash